UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

21 апр 13:14
Янгиликлар

Бошқалар

Армрестлинг. Осиё чемпионатида медаллар шодаси

Қозоғистоннинг Шучинск шаҳрида армрестлинг бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Ўсмирлар, ёшлар, катталар, имконияти чекланган спортчилар ўртасида ўтаётган қитъа чемпионатида 20дан зиёд давлатдан армрестлингчилар кимнинг қўли кучли эканлигига ойдинлик киритишяпти. Улар орасида Қурбон Конишев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. 

Катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида Султон Неъматуллаев 3та олтин медал билан шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Авазбек Асадов ҳам Осиё чемпионига айланди. 

Ўсмирлар ўртасидаги мусобақада Сирож Турсунов олтин медални қўлга киритди. Саидхон Ахматхонов ва Сарвар Қосимов бронза медалига сазовор бўлишди. Зарнигор Абдураҳмонова биттадан кумуш ва бронза медали билан тақдирланди. 

Имконияти чекланган спортчилар баҳсида Гулноза Маматқулова 2та олтин, Абдураҳмон Улуғбоев 1та олтин медални терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйди. Осиё чемпионати эртага якунланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
21 апр 13:29:10
КОНЪСУЛ
Ғолибларнинг ичида Нурободлик Худайбердиев Сардор Амир ўғли бор эканлигидан жуда фахрланамиз. (Пастдаги қизил футболкадаги бола). Яшавор Сардор
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг