UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54Элит ОЧЛ ўтиш ўйини: "Пахтакор" Иордания клубини йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:09Ўзбекистонлик спортчининг Эркабулан Токтарга қарши жанги эълон қилинди 0 19:01"Сурхон" Беҳруз Каримовнинг трансферидан қанча пул ишлаб топди? 0 18:18Бибисара ҳам борми? Қозоғистон терма жамоасининг Самарқанддаги Шахмат Олимпиадаси учун таркиби расман эълон қилинди 0 17:30Собиқ чемпион нега Хабибни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисоблашини тушунтирди 0 16:52UFC рейтинги янгиланди: Нокаутчи енгил вазн тоифасида Топ-5`га яқинлашди 0 16:13Трамп ФИФА атрофидаги можаро фонида Инфантинонинг ёнини олди 0 15:37Grand Chess Tour: Синдаров 475 000 долларлик турнирдаги юришини бошлади 0 15:01Головкиннинг World Boxing ташкилотига 6 та янги федерация қўшилди + ФОТО 0 14:35Моралес Махачев - Гэрри жангини суғурталаш учун 9 кг вазн ташлаши керак 0 13:58Дунёнинг учинчи энг бой инсони “Ливерпуль” эгаларидан бирига айланади 0 13:31Топурия жамоаси Гэтжидан зудлик билан реванш олишни талаб қилмоқда 0 12:58Усман Нурмагомедовнинг менежери Макс Холлоуэйдан узр сўради 0 12:33Даниэль Кормье нима учун Жонсни мағлуб эта олмаганини айтиб берди 0 11:59"Реал"нинг янги футболчилари 2026/27 йилги мавсумда қайси рақамлар ўйнашлари маълум 0

12 фев 12:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Асадхўжа Мўйдинхўжаев уч карра Жаҳон чемпионига айланган илк ўзбекистонлик боксчи сифатида эълон қилинди

Ўзбекистон бокс федерацияси Асадхўжа Мўйдинхўжаевни эътироф этди.

"Ҳа, қадрли бокс ихлосмандлари, 2025 йил боксимиз учун жуда ҳам омадли йил бўлди, десак янглишмаган бўламиз. Икки ташкилот ўтказган жаҳон чемпионатида вакилларимиз муносиб иштирок этиб, жаҳонда етакчи бокс мамлакати эканлигини яна бир бор исботлади. Рекордлар қайд этилди. Бу натижалар негадир камроқ эътироф этилди, назаримизда...

Ливерпулда бўлиб ўтган World Boxing ташкилотининг тарихий илк жаҳон чемпионатида эркаклар терма жамоамиз 6 та олтин медални қўлга киритиб, рекорд қайд этишди. 

Дубайда IBA ташкил этган жаҳон чемпионатида эса яна бир тарихий воқелик юз берди. Аниқроқ қилиб айтсак, Асадхўжа Мўйдинхўжаев катталар ўртасида 3 карра жаҳон чемпиони бўлган биринчи ўзбек боксчисига айланди. Ҳа, ундан ўзига хос "хет-трик". 

Бунга қадар, Руслан Чагаев 1997 ва 2001, Аббос Атоев 2007-2009, Баҳодир Жалолов 2019-2023, Абдумалик Халоков 2023-2025 ҳамда Ҳасанбой Дўсматов 2023-2025 йиллар икки маротаба олтин медални қўлга киритган эди. Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса 2023 йил Тошкентда, 2025 йил ҳар икки ташкилот ўтказган жаҳон чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, ўзбек боксида ўзига хос тарих ёза олди. 

Дарвоқе, Олимпия дастуридан ўрин олган спорт турлари бўйича бу борада  4 талик довон забт этилди. Яъни, 3 карра жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик спортчилар 4 тага етди. Асадхўжадан аввал спорт гимнастикасининг афсонаси Оксана Чусовитина, оғир атлетикачиларимиз Руслан Нуриддинов ҳамда Акбар Жўраевлар 3 маротаба жаҳонда тенгсиз деб топилган эди. 

Демак, ўзбек спортида "покер!” Биз бу “хет-трик”, “покер”лар яқин йилларда “пента-трик”, "гекса-трик"ларга айланишига ишонамиз!", дейилади ташкилот хабарида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг