15 окт 08:15
Янгиликлар

"Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади
Ўйиннинг 21-дақиқасида Саул жамоадошлари томонидан бошланган ажойиб комбинацияни айланма зарбаси орқали Тер Штеген қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди.
82-дақиқада ўнг қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни Луис Суарес боши билан Облак қўриқлаётган дарвозага йўллаб, мувозанатни тиклади - 1:1. Учрашувнинг сўнгги сонияларида Лионель Месси ғалаба тўпини киритиши мумкин эди. Лекин Облакнинг маҳорати бунга йўл қўймади.
Шу тариқа мамлакат чемпионатининг 8-турига келиб каталонияликлар илк бор чемпионат баҳсларида очко йўқотишди. "Барселона" 22 очко билан ҳамон пешқадамлик қиляпти. "Реал" 17 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди.
Испания чемпионати, 8-тур.
"Атлетико" - "Барселона" 1:1 (1:0)
Мадрид. "Ванда Метрополитано" стадиони.
Голлар:1:0 – 21 Сауль, 1:1 – 82 Суарес.
Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль, Габи (Торрес, 83), Феррейра Карраско (Парти, 73), Коке, Корреа (Гайтан, 59), Гризманн.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Альба, Нелсон Семеду (Сержи Роберто, 61), Пике, Ракитич (Паулиньо, 79), Бускетс, Иньеста (Деулофеу, 61), Андре Гомеш, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Габи (14), Умтити (33), Ракитич (45), Гризманн (90), Сауль (90).
Фикрлар