UZ

Сўнгги янгиликлар

09:29Англия кубоги 1/2 финалига қуръа ташланди 0 09:08Хабиб ёки Ислам? Арман Царукян энг яхшисини айтди 0 08:47Деонтей Уайлдернинг иштаҳаси очилди 0 08:26Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Қайси давлатдан 1/2 финалга кўпроқ боксчи етиб келди? 0 08:05Остон Ўруновнинг янги жамоаси маълум 0 07:44Бугун 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0 07:23UFC ростеридаги энг ёш аёл жангчи промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритди 0 07:02Upper Austria Ladies Linz. Иккинчи ракеткамиз муваффақиятли старт олди 0 23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0

19 дек 08:35
Янгиликлар

Футбол

“Атлетико Калькутта” - Ҳиндистон Суперлигаси чемпиони!

2016 йилги Ҳиндистон Суперлигаси ўз якунига етди.

1 октябрь куни старт олган чемпионатда 8та клуб дастлаб икки давра давомида кураш олиб боришди. Энг юқори тўрт ўринни эгаллаган клублар ярим финалда уй сафар тизимида ўйин ўтказишди.

Ярим финалларда “Керала Бластерс” “Деҳли Динамос”ни, “Атлетико Калькутта” эса “Мумбай Сити”ни мағлуб этиб финалга чиқишди.

Кеча бўлиб ўтган финал учрашувида англиялик Стивен Коппел бошчилигидаги “Керала Бластерс” клуби испаниялик Хосе Молина бошчилигидаги “Атлетико Калькутта”га қарши баҳс олиб борди.


Дастлаб 37-дақиқада Муҳаммад Рафи “Керала”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусга чиқиш арафасида Энрике Серено мувозанатни тиклади. Бу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.

Қўшимча таймларда ҳам гол урилмади. Шу боис ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида “Атлетико” футболчилари омадлироқ чиқишди - 4:3.

Шу тариқа бу клуб ўз тарихида иккинчи марта Ҳиндистон Суперлигасида чемпионликка эришди.

2014 йилда ҳам “Атлетико” шохсупанинг энг юқорисига кўтарилган эди. Ўтган йил “Ченнайин” чемпион бўлганди.

“Атлетико” сафида бу мавсумда португалиялик Элдер Поштига, Энрике Серрено, испаниялик Хави Лара, Борха Фернандез, Тири, Дани Малло каби легионерлар фаолият олиб боришди.

“Керала Бластерс” – “Атлетико Калькутта” 1:1 (3:4 пенальтилар серияси)

Голлар: М.Рафи 37 - Серено 44

“Керала Бластерс”: Стак, Хьюз, Энгбарт, Жинган, Аҳмед, Ҳуссайин, Маҳамат, Винет, Рафи, Белфорт, Назон

Захирадан тушганлар: Ндойе, Рафике, Герман.

“Атлетико Калькутта”: Мажумдер, Серено, Перейра, Тири, Котал, Борха Фернандез, Доутие, Ража, Ралте, Элдер Поштига, Хуме

Захирадан тушганлар: Дас, Хави Лара, Нато.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг