21 янв 10:37
Янгиликлар

Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Айни дақиқаларда ҳамюртимиз Денис Истомин мусобақанинг учинчи давра учрашувида кортга чиқяпти. Унинг рақиби испаниялик Пабло Каррено Буста. Пабло турнирнинг 30-рақамли теннисчиси сифатида қайд этилган.
Ҳозиргина биринчи сет учрашуви ниҳоясига етди. Унда Истомин рақибини 6:4 ҳисобида мағлуб этди. Баракалла, Истомин!Иккинчи сетнинг иккита гейми ҳам бир зумда ортда қолди. Теннисчилар ўз геймларида зафар қучишди. Ҳозирча ҳисоб - 1:1.
Истомин ўз геймини яна ғалаба қозонди - 2:1. Энди рақиб геймини олишга ҳаракат қилиб кўриш керак, худди биринчи сетда бўлгани каби.
Мувозанат тикланди. Дунёнинг 30-ракеткаси бўлган Буста ўз геймини қийинчилик билан ўз фойдасига ҳал қилди - 2:2.
Ҳамюртимиз ўз геймини мағлубиятга учради. Буста уйғонди шекилли! 2:3, олдинда испан теннисчиси.
Каррено-Буста ўз геймини бериб қўймади. У 4:2 ҳисобида олдинга чиқиб олди.
Истомин ўз геймини ютиб олди ва ҳисобни қисқартирди 3:4! Бўшашма, Денисжон, ғалабангни бутун Ўзбекистон кутяпти.
Ҳисоб 5:3га етди. Тажрибали Буста ўз геймини Денисга "совға" қилишни истамади. Унинг ғалабасини ҳам бутун Испания кутяпти-да!
Истомин ўз геймида ғалаба қозонди Ҳисоб 4:5. Энди битта камбэк керак.
Афсуски иккинчи сетда Буста 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Олдинда учинчи сет.
Учинчи сетни Денис ажойиб бошлади ва 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Учинчи геймда ҳам Истомин ғолиб бўлди - 3:0.
Буста ўзи тўп оширган геймни ютди - 3:1. Ҳисоб яна йириклашди - 4:1. Рақиб теннисчиси яна ўз геймини олди ва ҳисоб 4:2. Истомин ҳам ўз геймини ютди - 5:2. Битта гейм ва иккинчи сетда ғалаба. Ҳисоб яна қисқарди - 5:3. Афсус Буста Истоминнинг геймини олди ва ҳисоб биттага қисқарди - 5:4. Энди Буста тўп узатади...Ажойиб! Истомин рақиб геймини ютди ва иккинчи сетда ҳам зафар қучди - 6:4.
Денис Истомин - Пабло Каррено Буста 6:4, 4:6, 6:4 LIVE
Тўртинчи сет бошланди. Умид қиламизки бу охирги сет бўлади)
Тўртинчи сетни Денис яхши бошлади - 1:0. Рақиб ўз геймини ютди - 1:1. Афсуски Буста Истоминнинг тўп узатган геймини ютиб олди - 1:2. Баҳс қизғин давом этмоқда. Буста 3:2 ҳисобида олдинда бормоқда. Ҳисоб ўзгарди - 4:2. Денис ҳисобни қисқартирди - 4:3.
Буста умумий ҳисобни тенглаштирди - 2:2. Энди ҳал қилувчи бешинчи сетни кўрамиз. Денис, олға!!!!!!!
Ҳал қилувчи бешинчи сетни Истомин тўп ошириши билан бошлаб берди ва ўз геймини ютиб олди.
Испаниялик теннисчи мувозанатни тиклади - 1:1. Буста ютқазгиси келмаяпти.
Истомин ўз геймини ғалаба қозонди - 2:1, бўшашма Денис!
Буста ҳисобни тенглаштирди - 2:2.
Денис 3:2 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Ана энди брейк олиш фурсати етди.
Истомин брейкни амалга оширди, уни уддалади 4:2.
Ҳамюртимиз 5:2 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Баракалла, яна битта гейм ва сет, матч! Ва нимчорак финал!
Фикрлар
Денисга кейинги матчларда хам омад......