20 янв 10:33
Янгиликлар
Теннис
Australian Open. Новак Жокович 1/4 финалда, навбатдаги рақиб - Карлосом Алькараз!
Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Australian Open турнири давом этмоқда.
Дунёнинг еттинчи ракеткаси Новак Жокович мусобақанинг чорак финал иштирокчисига айланди. Сербиялик теннисчи тўртинчи давра учрашувида ATP рейтингида 29-поғонада бораётган чехиялик Иржи Лехечкани уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 6/3, 6/4, 7/6(4).
Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви эди - 2:0. Икки соату 41 дақиқа давом этган баҳсда Жокович 9, Лехечка 11 та эйс зарбасини амалга оширди. Энди Новак 1/2 финал чиптаси учун испаниялик Карлос Алькаразга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар