29 апр 13:45
Янгиликлар
Теннис
Австралиялик сиёсатчи Серенани совриндан маҳрум қилишни талаб қилди
Австралиялик сиёсатчи, Христиан демократик партияси етакчиси Фред Найл Серена Уильямсни “Австралия Очиқ” чемпионати чемпионлигидан маҳрум қилишни талаб қиляпти.
Найлнинг фикрича, америкалик теннисчи Австралия Очиқ чемпионати чоғида ҳомиладор бўлган ва бу билан қонунни бузган. Унинг фикрича, она қорнидаги эмбрион, яъни ҳомила Серенага рақибалари устидан устунликни тақдим этган.
“Бундай қилиш мумкин эмас. Улар икки киши турнирни ютишди. Бу яккалик баҳслари қоидаларига зид. Буни қонунга киритиш керак. Ундан аввал эса Серенадан мукофотини олиб қўйиш лозим”, - деди сиёсатчи.
Ҳавола :
Манба : gotennis.ru
Фикрлар