UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

08 июн 10:27
Янгиликлар

Футбол

Азарнинг кўз ёши билан “Челси” мухлисларига ёзган сўнгги мактуби

Теглар :  ЧелсиАзарРеал
Расман Мадриднинг "Реал" клуби футболчисига айланган Эден Азар “Челси” мухлислари ва раҳбариятига сўнгги мактубини ёзди.

“Челси”даги дўстларим ва оиламга! Сиз энди менинг “Реал”га ўтганимни биласиз. Болалигимда биринчи голимни урган вақтимдан бери шундай жамоада ўйнашни орзу қилганим ҳеч кимга сир эмас. Энди эса клублар ҳам келишувга эришди. Фаолиятимда янги босқич бошлаётганимни тушунасиз деган умиддаман. “Челси”дан кетиш фаолиятимдаги энг қийин қарор бўлди. 

“Челси”га келганимда атиги 21 ёшда эдим. Бу ерда ҳам футболчи ҳам инсон сифатида ўсишга эришдим. Сизлар менинг Бельгия терма жамоаси сардорига айланишимда ёрдам бердингиз. Албатта, жамоа учун ҳам шахсан мен учун ҳам қийин даврлар бўлди. Ўйинимиз чиқмаган вақтларда ҳам, майдонда боримни беришга интилдим. Буларнинг барчаси эса, албатта, сизларнинг такрорланмас қўллаб-қувватлашингиз орқали содир бўлди. Бу кураш руҳияти ва хоҳиши. Бу таслим бўлмасликка интилиш. Бу “Челси” маданиятининг бир қисми.

Жамоадан кетишдан олдин, барчангизга ажойиб дўстона муносабат учун ташаккур билдирмоқчиман. Ажойиб даврларни биргаликда ўтказдик. Мистер Абрамович ва жамоа раҳбариятига икки нарса учун раҳмат айтмоқчиман. Биринчиси, “Челси” ўйинчиси бўлганим учун, иккинчиси эса “Реал” аъзосига айланганим учун. Ҳаммага омад тилайман, дўстларим”, - дея мактубига якун ясаган Азар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг