UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0

24 апр 13:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

БАА терма жамоасида ишлаётган ўзбекистонлик мураббий: "Ўзбек боксидаги янгиликларни мунтазам кузатиб бораман"

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик мураббий Ҳасан Муҳаммедов olamsport.com мухбирига қисқа интервью бериб ўтди.

"2004 йилдан буён хорижий мамлакатларда иш олиб бораман. Дастлаб Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасида иш бошладим. Кейин эса Қувайт, Миср терма жамоаларида ишладим. Мана, Таиланддаги қитъа биринчилигига БАА терма жамоаси устози сифатида ташриф буюрдим. 

Ўзбекистон бокси? Боксимизда юз бераётган янгиликларни мунтазам кузатиб бораман. Терма жамоамиз мураббийлари билан гаплашиб тураман. Йигитларимизнинг халқаро турнирлардаги ҳар бир иштирокини кузатаман ва таҳлил қиламан. 

Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан Ўзбекистонда кўп йиғин ташкил этиб турамиз. Арабистонлик боксчилар ёмон эмас, фақат кўпроқ меҳнат қилиш керак. Истеъдодли спортчилар бу ерда ҳам топилади.", - деди Ҳасан Муҳаммедов.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг