UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

12 сен 17:11
Янгиликлар

Футбол

Бабаяннинг лицензияси вақтинча қайтариб олинди. У championat.asia журналистидан видеони ўчириб ташлашни талаб қилганди

Теглар :  Самвел Бабаян
Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Навбаҳор лочинлари" учрашуви якунида кўнгилсиз воқеа келиб чиққани бир қатор спорт нашрлари томонидан маълум қилинди.

Унга кўра, меҳмонлар устози Самвел Бабаян матбуот анжуманига кириш чоғида футбол мухлисларидан бири билан тортишиб қолган. 

Мазкур вазиятга Миллий гвардия ходимлари ҳам аралашган. Бабаяннинг баланд овозда хунук сўзлар билан бақираётганини эшитган айрим журналистлар матбуот анжуманлари хонасидан кўчага югуриб чиққан. Бу вақтда мутахассис ОАВ ходимлари ҳолатни тасвирга туширмоқда деган фикрда, ўз шерикларидан Championat.asia нашри вакилининг телефонини тортиб олиш ҳамда ундаги видеотасвирларни ўчириб ташлашни талаб қилган. Шундан кейин Бабаяннинг шериги ҳамда ЎзПФЛ томонидан шу йилнинг 26 февраль санасида ID 140 рақамли аккредитация олган Фарҳод Умаралиев журналистнинг қўлидан унинг шахсий телефонини тортиб олиб, ўзбошимчалик билан ундаги материалларни ўчириб ташлаган. Бу ҳаракатларни вазиятга гувоҳ бўлган бошқа нашрлар ҳам тасдиқлади. 

ЎзПФЛ Регламентларида жамоа расмийлари мусобақалар давомида ўзларини қандай тутишлари аниқ кўрсатиб ўтилган. Жамоа устозлари ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларини намуна сифатида кўрсатишлари шарт. Биз футбол ва ундаги ҳиссиётларни ҳурмат қилган ҳолда мураббийларнинг ўйин вақтидаги эмоцияларини табиий қабул қиламиз ва фақатгина жуда ошириб юборилган вақтда мураббий ишини тегишли қўмитага оширамиз. Бироқ Самвел Бабаян учрашув давомида уни тинимсиз ҳақорат қилган футбол мухлиси билан расмий тадбиргача ҳисоб-китоб қилишга уриниши тўғри иш эмас. Қолаверса, ЎзПФЛ мусобақаларини ёритиб борувчи журналистларнинг стадионлардаги фаолиятини "ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва мусобақаларда ишловчи ОАВ вакиллари учун йўриқнома" орқали тартибга солади, уларга шу асосда аккредитация тақдим этилади. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ ўз тадбирларида фаолият олиб бораётган ОАВ вакилларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳимоя қилади. Бабаян ва унинг шериклари томонидан амалга оширилган иш шу томондан қаралганда на этика нормаларига, на Регламентга ва на қонунчиликка тўғри келади. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Самвел Бабаяннинг мазкур ишини Тартиб-интизом қўмитасига оширади ва унга қадар мураббийнинг лицензиясини қайтариб олади. Шунингдек, қўмитада иш кўриб чиқилаётган вақтда жазо енгилроқ бўлиши учун “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби ва шахсан Самвел Бабаянни ОАВ вакилларидан узр сўрашга чақиради. Бунга қадар ҳам матбуот анжуманида кўнгилсиз воқеа келтириб чиқарган, бироқ кейинчалик ўз айбига иқрорлигидан келиб чиқиб, қайта аккредитация берилган Фарҳод Умаралиевнинг аккредитацияси ҳам қайтариб олинади ва у ЎзПФЛ мусобақалари учун рўйхатдан қайта ўтказилмайди. Мазкур шахс матбуот анжуманида иштирок этгани аниқланса, ҳар қандай мезбон клуб жаримага тортилади", – дейилади расмий хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг