13 мар 10:49
Янгиликлар
Бокс/ММА
Баҳодир Жалолов бир ойда иккита жанг ўтказади
Хабарингиз бор, 15 март куни (Тошкентда 16 март тонгида) ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов проф рингдаги навбатдаги жангнини ўтказади.
Аввалига у колумбиялик Сантандер Силгадога қарши рингга кўтарилиши лозим эди. Аммо, жангга уч кун олганда боксчимизнинг рақиби ўзгарди. Эндиликда Жалолов америкалик боксчи Вилли Харвейга қарши рингга кўтарилади. Маълумот учун, Баҳодир шу кунгача тўртта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида нокаут эвазига ғалаба қозондган. Харвей эса 5 маротаба жанг қилиб, уларнинг 3 тасида ғолиб бўлган (3 та нокаут). 1 маротаба мағлуб бўлган ва яна 1 марта дурангга эришган. Жанг Калифорния штатининг Тастин штатида ўтказилади.
Боксчиниинг www.olamsport.com сайтига маълум қилишича, у апрель ойида яна рингга кўтарилади. Унинг профессионал фаолиятидаги олтинчи жанги 10 апрелда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар