UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0 11:09Фёдор Емельяненко Умар Нурмагомедовга маслаҳат берди 0 10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:07Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами! 0

05 мар 07:45
Янгиликлар

Футбол

“Барселона” йирик ғалабага эришди ва яна пешқадамга айланди

Испания чемпионатининг 26-турида “Барселона” ўз майдонида “Селта”ни тор-мор этди.

Биринчи бўлимнинг ўрталарига келиб Месси кетма-кет учта рақибни доғда қолдириб, ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди. Кейинчалик Месси жамоадоши Неймарни қулай вазиятга чиқарди. Бразилиялик футболчи эса яқин масофада турган бўлишига қарамай тўпни дарвозабон устидан ошириб тўрга йўллади. 

Иван Ракитич эса офсайддан гол уриб ҳисобни йириклаштирди. Кейинчалик бурчак тўпи тезлик билан ўйинга киритилгач, марказий ҳимоячи Самуэл Юмитити ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. 

Ўйинга якуний нуқтани ҳам учрашувнинг энг яхши футболчисига айланган Месси қўйди. У чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни ҳимоячининг оёқлари орасидан яқин бурчакка йўллади – 5:0.

Бу ғалабадан кейин “Барселона” очколари сонини 60 тага етказиб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни ўз қўлига олди. Улардан битта кам ўйин ўтказган “Реал” пешқадамдан бир очкога ортда қолмоқда.


Испания чемпионати, 26-тур.

“Барселона” – “Сельта” 5:0

Голлар: 1:0 – 24 Месси, 2:0 – 40 Неймар, 3:0 – 57 Ракитич, 4:0 – 61 Умтити, 5:0 – 64 Месси.

Барселона”: Тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Сержи Роберто (Иньеста, 67), Ракитич, Бускетс (Маскерано, 61), Рафинья, Неймар (Денис Суарес, 70), Месси, Суарес.

Сельта”: Альварес, Гомес, Кабраль, Кастро, Ронкалья, Васс (Диас, 68), Радоя, Бонгонда (Систо, 51), Мальо, Гвидетти (Хосабед, 62), Аспас.

Огоҳлантиришлар: Бускетс (20), Кабраль (36), Радоя (38), Гомес (49).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг