UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0

02 мар 08:11
Янгиликлар

Бошқалар

Баскетбол. Ғолиблар Бухорога боришади

Чирчиқ тиббиёт коллежи спорт залида “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақаларининг баскетбол спорт тури бўйича ўғил болалар ўртасида Тошкент вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгаши ҳамда қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақлари айни авж палласида. 

Дастурдан ўрин олган навбатдаги спортнинг баскетбол тури шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги академик лицей, касб-ҳунар коллеж ўқувчилари ўртасида вилоят саралаш беллашувлари якунига етмоқда.

Барча қулайликларга эга, кенг ва ёруғ Чирчиқ тиббиёт коллежи спорт залида ўтган вилоят саралаш беллашувларида ҳам ўз ҳудудларида энг юқори ўринни банд этган Олмалиқ, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Оққўрғон, Чиноз ҳамда Юқори Чирчиқ туманларидан йиғилган спортчи-ўқувчилар ғолиблик учун куч синашишди.  

Баскетбол бўйича учинчи саралаш босқичи вилоятдаги иқтидорли спортчиларни саралаб берди, дейиш мумкин. Шу куни ўғил болалардан иборат 6та жамоа Республика финалида иштирок этиш мақсадида бор имкониятларини синовдан ўтказишди. 

Қизиқарли ва кўтарингки руҳда ўтган беллашувларда Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод жамоалари мусобақага яхши тайёргарлик кўрганликлари беллашувлар давомида яққол сезилиб турди. Мусобақа якунида ҳам айнан ушбу жамоалар кучли учликни банд этишди. 

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўринни мезбонлар қўлга киритган бўлишса, иккинчи ўрин Олмалиқ жамоасига насиб этди. Учинчи ўринни Бекобод тумани ўқувчилари эгаллашди.

Алишер СУЛТОНОВ, Чирчиқ тиббиёт коллежи жисмоний тарбия раҳбари:

- “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақалари дастуридан ўрин олган баскетбол спорт тури бўйича ўтказилган вилоят саралаш баҳсларида спортта иштиёқи баланд, иқтидорли спортчи – ўқувчилар кўплиги Республика финал мусобақаларида натижаларимиз ижобий бўлишига замин бўлади, деб ўйлайман. 

Финалга йўл олган жамоа орасида икки нафар ўқувчиларимизнинг борлиги ҳам бизни қувонтиради. Коллежимизда жисмоний тарбия ва спортга бўлган эътибор юқорилиги боис бу каби мусобақаларда шогирдларимизнинг иштироки ва муваффақиятларга эришиши биз каби ўқитувчи - мураббийларнинг ўз касбимизга бўлган шижоатимизни янада оширади. Бухоро мезбонлик қиладиган финал мусобақаларида шогирдларимизга Чирчиқ тиббиёт коллежи раҳбарияти номидан, жисмоний тарбия ўқитувчиси Дилшод Исаметов ва бошқа устозлар номидан омад тилаймиз    

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Тошкент вилоят минтақавий бўлими, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши томонидан  диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Эслатиб ўтамиз, ғолиб жамоа энди жорий ойда Бухоро вилоятида ўтадиган Республика финал мусобақаларида иштирок этади.      


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг