23 сен 08:04
Янгиликлар
Футбол
"Бавария" ўз уйида ғалабани қўлдан чиқарди, "Вольфсбург" 16 йиллик анъанага чек қўйди
Германия чемпионатининг 6-турининг илк учрашуви кутилмаган натижани тақдим этди.
Карло Анчелотти бошчилигидаги "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"ни қабул қилди. Биринчи бўлимда Роберт Левандовски ва Арьен Роббеннинг киритган голлари эвазига ҳисобда олдинда борган мюнхенликлар иккинчи таймда ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборишди.
Шу тариқа, "Вольфсбург" янги бош мураббийи Мартин Шмидт билан Мюнхендан бир очко билан қайтди. Бунга қадар жамоа 2001 йилдан буён "Бавария" майдонини фақат мағлубият билан тарк этаётганди. 16 йиллик нохуш анъанага чек қўйган "бўрилар" турнинг сенсацион натижасини қайд этишди.
Ҳавола :
Фикрлар