06 июл 12:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бейбут Шуменов Хизни Алтункайя билан кўз уриштирди
Эртага Қозоғистоннинг Астана шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилади.
Оқшомнинг марказий жанги биринчи оғир вазн тоифасида вакант бўлиб турган WBA (Regular) чемпионлик камари учун кечади. Унда икки вазнда собиқ жаҳон чемпиони қозоғистонлик Бейбут Шуменов туркиялик боксчи Хизни Алтункайяга қарши рингга кўтарилади.
Эртанги жанг олдидан боксчилар ўзаро кўз уриштириш маросимида иштирок этишди. Шуменов 2017 йилнинг июнь ойида кўзидаги муаммо сабаб боксдан кетишини эълон қилганди. Лекин орадан бир йил ўтиб, у фаолиятини қайта тиклади.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар