UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

11 мар 20:51
Янгиликлар

Енгил атлетика, Қизиқарли!

Биргина фотосурат орқали машҳур бўлиб кетган гўзал Эллисон Стокке ёхуд тарихда натижа кўрсата олмаган юлдуз

Америкалик енгил атлетикачи Эллисон Стокке ўзининг юқори натижалари билан спортда машҳурлик қозонмаган бўлса-да, ташқи кўриниши билан бутун дунёга танилган.

Атлет таяниб сакраш йўналишида шуғулланди, унинг ижтиомий тармоқларга жойлаган расм ҳамда видеолари кўплаб кузатувчиларнинг эътиборини тортиб, миллионлаб лайклар йиғмоқда. Эллисон америкалик енгил атлетикачи ўсмирлар орасида энг умидли спортчилардан бири эди. У Берклидаги Калифорния университети талабаси бўлиб, у ерда социология бўйича таҳсил олган. Стокке ёшлар ўртасида уйда ҳам, ташқарида ҳам бир неча марта лангарчўпга таяниб сакраш бўйича рекордлар ўрнатган. 

Спортчининг ҳаётини 2007 йилдаги биргина расм кескин ўзгартириб юборди. Минтақавий турнирларининг бирида трибунадаги ёш мухлис Эллисон билан бирга расм тушиб, ўзининг With Leather блогига жойлаштиради, шундан сўнг ушбу саҳифага кўплаб эркаклар обуна бўлади. 17 ёшли Стоккенинг фотоси «Таяниб сакраш шунчалик гўзалки, уни қонуний қилса бўлади» сарлавҳаси билан ижтимоий тармоққа чоп этилган эди. Унинг сурати интернетда вирус каби тарқалиб, спортчини юлдузга айлантириб юборди. Америкаликнинг танаси, қорайган териси ва узун қора сочлари интернет фойдаланувчиларга ёқди.  

Эллисоннинг ўзи машҳурликка эътибор бермасликка ҳаракат қилди, аммо вазият назоратдан чиқа бошлади. Унинг мусобақалари, матбуот анжуманлари бошқа енгил атлетикачиларга қараганда икки баробар кўпроқ журналистларни жалб этарди. Улар Стоккенинг фотоларини кўпроқ олишдан манфаатдор эди, аммо унинг спортдаги натижалари у қадар қониқарли эмасди. Шу билан бирга, атлетнинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари ошиб борди ҳамда YouTube платмормасидаги видеолари 100 минглаб томоша қилинди. Баъзилар шу қадар бемаънилик даражасига етдики, таяниб сакрашга доир веб-сайтлар ҳам очилди. Бу воқеа Washington Post, New York Times вa BBC каби йирик оммавий ахборот воситаларида ёритилган. Америка матбуотидан ташқари, Германия ҳамда Австралия нашрлари ҳам ушбу воқеликни оммага тақдим этганди. Қаҳрамонимизнинг исми миллион мартадан ортиқ қидирилди. Психологик жиҳатдан ёш спортчи бундай босимга тайёр бўлмаган эди. 

«Бу ноқонуний бўлмаса ҳам, шунчаки камситишга ўхшарди. Мен таяниб сакраш учун жуда қаттиқ машқ қилардим, энди бу муҳим эмасдек. Нима қилаётганимни ҳеч ким кўрмайди. Ҳеч ким менинг ҳақиқий ўзим билан иши йўқ», деганди Эллисон Washington Post газетасига берган интервьюсида. Унинг отаси адвокат бўлиб ишларди, интернетда қизининг шахси билан боғлиқ бўлган одобсиз контентлар тарқалиб кетмаслиги учун курашарди. Стоккенинг машҳурлиги пасайишни бошлаганидан сўнг, у бор эътиборини машғулотларга қарата бошлади. Америкаликнинг энг яхши натижаси 2012 йилда кузатилган, ўшанда у 4.36 метр (жаҳон рекорди – 5.06) баландликни забт этганди. Шундан сўнг спортчи АҚШ терма жамоасидан чақирув олди, лекин Лондондаги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга кирита олмади. Қаҳрамонимиз 2017 йилда нафақага чиқди, шундай қилиб, у бирор маротаба ҳам на миллий, на халқаро турнирда ғолиб чиқа олмади. 

Эллисон енгил атлетикани тарк этди, бироқ спортдан бутунлай кетмади, у гольф билан шуғулланди. Бу спорт тасодифан танланмаган, чунки унинг эри, Рикки Фаулер гольфчи эди. Улар илк маротаба 2017 йилда дўстлар даврасида учрашиб қолади ва икки йилдан кейин севишиб, турмуш қуришади. Ҳозирда Стокке муваффақиятли фитнес-модель ҳисобланади. Америкаликнинг UNIQLO, Athleta, Inc ва GoPro каби йирик брендлар билан шартномалари мавжуд. Бугунги кунда унинг фотосессиясининг тахминий нархи 15 минг долларни ташкил этади.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг