UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55UFC собиқ чемпиони Перейра - Ган жангида нокаутни тахмин қилди 0 11:34Усик вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши беш нафар боксчини айтди 0 11:13UFC чемпиони: "Чимаев осон ғалаба қозонади деб ўйлагандим. Реваншни кўришни истайман" 0 10:45U-17 Осиё кубоги. Барча чорак финал жуфтликлари маълум. Ярим финалда Марказий Осиё дербиси бўлиши мумкин 0 10:21Octagon 87 турнири учун яна бир томошабоп жанг эълон қилинди 0 09:57"Астана Гран-приси". Улжон Амриева ҳисобида олтин! Терма жамоамиз мусобақани бешта медаль билан якунлади 0 09:33Кимда кўпроқ: Чимаев ёки Стрикленд? UFC 328 турнири гонорарлари маълум бўлди 0 09:07Чемпионлик учун кураш давом этади: "Ман Сити" "Кристал Пэлас"ни йирик ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:4617 ёшли иккинчи ракеткамиз Белозерцев Кутаиси турнири 1/8 финалида 0 08:25Қозоғистон ва Ўзбекистон бокс бўйича Жаҳон Кубогига биргаликда тайёргарлик кўрмоқда 0 08:04Иноуэ — Накатани жанги Головкин — "Канело" жангини чипталар савдоси бўйича ортда қолдирди 0 07:43Умарали Раҳмоналиев Озарбайжон Кубоги соҳиби! 0 07:22Бугун Синдаров иштирокидаги Grand Chess Tour: Super Chess Classic Romania 2026 старт олади 0 07:01Аллен vs Коста: Икки ўзгариш эвазига UFC Vegas 117 карди тасдиқланди 0 20:02Сергей Фомин Кутаисидаги юришини бошлади 0

14 ноя 16:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жо Роган Ронга Роузига жавоб берди: "Тушунаман ва қабул қиламан"

Жо Роган ўзининг аралаш яккакурашлар бўйича таҳлилий қобилиятини паст баҳолаган Ронда Роузига жавоб қайтарди.

Роган аёллар ўртасида собиқ UFC чемпионидан хафа эмас.

"У - афсона! Мен бу аёлга фақат муҳаббат ва ҳурмат билан қарайман. Унинг қилган иши ақлбовар қилмайди. Ронда аёллар ўртасидаги биринчи ҳақиқий супер юлдузга айланди. У UFC`да аёллар дивизиони мавжудлигини таъминлади. Дана Уайт ҳар доим аёлларга ҳеч қачон имзо чекмаслигини очиқ айтган. Унинг кўзини очиб: "Биласизми, менимча, бу аёл юлдуз" дейиши учун шундай ҳаракатчан ва ўзига хос шахс керак эди.

У мен ҳақимда шундай деганди: "У ҳеч қачон мутахассис бўлмаган". Ҳар ким ўз фикрига эга бўлиш ҳуқуқига эга, лекин нима учун у шундай деб ўйлаётганини тушуниш керак. Чунки унда чемпионлик менталитети бор. Уришмадингми, демак, ҳеч кимсан. Ҳаммаси жуда оддий. Мен буни тушунаман ва қабул қиламан", - деди UFC шарҳловчиси ўз подкастининг навбатдаги сонида.

Аввалроқ UFC’нинг энг енгил вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони, ташкилотнинг аёллар ўртасидаги энг яхши жангчилари рейтингида етакчилик қилаётган Валентина Шевченко Жо Роганни ҳимоя қилиб, америкалик жанг санъатлари бўйича катта мутахассис, олижаноб инсон ва ёшлар учун яхши ўрнак эканини айтганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг