UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0

09 июн 12:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Black” лақабли ММА жангчимиз ғалабаси эвазига “Лада Грант” автомобилига эга бўлди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида аралаш қоидалари, яъни ММА бўйича “Бойцовский Клуб “777” Кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди.

Унда мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Туркманистон, Россия ва Қирғизистон давлатларининг кўзга кўринган ММА жангчилари иштирок этишди. Ҳамюртларимиз иштирокидаги жанглар эса барчанинг диққат эътиборида бўлди.


Жумладан, 84 кг вазн тоифасидаги вакилимиз “Black” номи билан танилган Нурсултон Розибоев Гран-прининг “Кучлилар жанги” финалида жанг қилди. У ҳал қилувчи финал баҳсида мезбон спортчи Арман Алимовни катта устунлик билан енгди.

Маълумот учун, Нурсултон Рўзибоев дастлаб қирғизистонлик Рамазон Имбатовни, кейин эса қозоғистонлик Артём Резниковни мағлубиятга учратган эди. Ушбу ғалабаси эвазига Нурсултон “Black” Розибоев бош мукофот - “Лада Грант” автомобили билан тақдирланди. 


Шунингдек, ушбу турнирда ҳамюртларимиздан Отабек Жабборов, Элёр Нормирзаев, Александр Столяров, Суҳроб Усмонов, Ҳусниддин Нишонов, Рустам Саидмуродов, Юсуф Рустамов ҳамда Талгат Холмуродов ҳам муваффақиятли жанг ўтказиб, якунда ғолиб ва совриндорлар сафида жой олишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
09 июн 12:32:44
Абдуазиз
Qoyil
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг