27 авг 19:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бокс. 20 ёшли Иқболжон Холдоров чорак финалга чиқди
-64 кг вазн тоифасида Гамбургдаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган боксчимиз Иқболжон Холдоров илк жангини ўтказди.
Осиё чемпиони ҳисобланган Холдоров учун бу илк жаҳон чемпионати ва шу билан бирга биринчи жанг эди. Унинг рақиби колумбиялик Жон Гутьеррес илк даврада польшалик боксчи устидан зафар қучганди.
Иккинчи раундда Холдоровнинг кучли зарбасидан сўнг рефери ҳисобни очди. Учинчи раундда ҳам устунликни ўз қўлида сақлаб қолган ҳамюртимиз жуда чиройли ғалабага эришди 5:0!
Эслатиб ўтамиз, бугун шунингдек бошқа боксчиларимиз ҳам ўз жангларини ўтказадилар:
-91кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Яра Пералта (Аргентина) (20:30 дан сўнг)
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Робинсон Родригес (Коста Рика) (22:10дан сўнг)
-75кг: Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Азиз Очилов (Туркманистон) (23:30 дан сўнг)
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар