UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0

05 фев 12:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Бишкекдаги турнирда умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлдик

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича анъанавий халқаро турнир якунланди.

Ўз тарихида 41-маротаба ташкил этилган Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган мусобақада эркаклар ва аёллар жами 13та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришди.

Халқаро турнирда мезбонлардан ташқари Россия, Қозиғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган 150 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари иштирок этишди. Кеча ўтказилган финал жангларидан сўнг турнирнинг барча ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлди.


Финалда жанг қилган 4 боксчимиздан 3 нафари: Фозилжон Абдумуродов, Фазлиддин Мелибоев ҳамда Обиджон Тоҳировлар рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолибига айланди. Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Иккита таркиб билан қатнашган Қирғизистон терма жамоаси 7 та олтин, 8 та кумуш, 10 та бронза медали билан биринчи ўринни банд этди. Тожикистон ва Қозоғистон терма жамоаси биттадан олтин, шунча кумуш, 2 та бронза медали билан кейинги ўринларни эгаллашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг