UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 11:40Майкл Пейж бўйича UFC ўз қарорини эълон қилди 0 11:09Шавкат Раҳмонов Ўзбекистондан кўчиб ўтгандан кейин Қозоғистондаги оғир ҳаёти ҳақида гапирди 0 10:38L’Équipe ЕЧЛ тарихидаги рамзий терма жамоани тузди, унда Роналду йўқ 0 10:07Машрабжон Рўзибоев акасининг мағлубиятидан кейин пост қолдирди (ФОТО) 0 09:36Ринат Фахретдиновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 09:05Шавкат Раҳмонов ўзини энг хавфли рақиб деб атади 0 08:34"Ал Ҳилол" 47 та ўйиндан кейин илк марта мағлубиятга учради 0 08:03Жавоҳир Синдаров миллион долларлик турнирда Магнус Карлсенга қарши дона сурди 0 07:32Бектемир Мелиқўзиев Хайме Мунгияни жангга чорлади 0

15 авг 17:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича навбатдаги чемпионат ўтказилди

Теглар :  Бокс
Самарқанд сержантлар тайёрлаш мактабида ўтказилган чемпионатда вазирлик тизимидаги тузилмалар, ҳарбий қисмлар ҳамда муассасаларнинг 20 жамоаси олти вазн тоифасида беллашди.

Еттинчи бор ўтказилаётган анъанавий чемпионат ҳарбий хизматчилар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, уларнинг жисмоний тайёргарлигини кучайтириш, ирода ва қатъиятини мустаҳкамлашга қаратилган.

– Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларидан бирида хизматни ўтаяпман, – дейди 64 килограмм вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритган Бахтиёр Нидоев. – Ёшлигимдан бокс билан шуғулланаман. Ҳарбий хизмат давомида ҳам спортни ташлаб қўймадим. Келгусида хизматни давом эттириб, ҳарбийлар ўртасидаги халқаро мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этишни мақсад қилганман.

Муросасиз курашларга бой ўтган мусобақада Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

– Мусобақада 6 спортчимиз иштирок этди, – дейди Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий-ҳаво кучлари терма жамоаси бошлиғи Шерзод Яхшиев. – Тўрт вазнда жамоамиз аъзолари финал жангларида қатнашди ва учта баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди.

Чемпионат ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди. Совринли ўринларни эгаллаган ҳарбий спортчилар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг учинчи даражали “Namunali xizmati uchun” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 авг 01:58:56
Ангрен
Расмга коил колдим
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг