UZ

Сўнгги янгиликлар

16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0 10:55Шауб Нурмагомедовнинг мағлубияти ҳақида: "Навбат Махачевга!" 0 10:28Рафинья, Беллингем, Обамеянг, Баэна ва Теналья Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси совринига номзод сифатида кўрсатилди 0 09:56Сонг Нурмагомедов устидан қозонилган ғалаба тасодифий эмаслигини исботлади 0 09:27Dana White's Contender Series 4-ҳафта натижалари: беш нафар жангчи UFC билан шартнома имзолади 0

31 май 10:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича “Олимпия чўққилари” ғолиблари аниқланди

Пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида бокс бўйича “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу мусобақалар мактаб-интернатларда спорт захираси ва малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш, Олимпия ўйинларига муносиб иштирок этадиган иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари учун захира тайёрлаш мақсадида ташкил этилди.

Чемпионатда мамлакатимиздаги 15 та ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларида таълим олаётган 196 нафар чарм қўлқоп усталари 14 та (-44 кг, -46 кг, -48 кг, -50 кг, -52 кг, -54 кг, -57 кг, -60 кг, -63 кг, -66 кг, -70 кг, -75 кг, -80 кг, +80 кг) вазн тоифаларида баҳсларга киришди.

Қизғин ва муросасиз кечган жанглар натижасига кўра қуйидаги боксчилар шоҳсупанинг юқори поғонасидан ўрин эгаллашди:

- 44 кг: Исаханов Мухаммадризохон, (РИОЗМИ)

- 46 кг: Давлатов Ибратбек, (Андижон ИОЗМИ)

- 48 кг: Абдурахимов Қобилжон, (Наманган ИОЗМИ)

- 50 кг: Тоғайбаев Айдос, (Чирчиқ ИОЗМИ)

- 52 кг: Раҳмонов Даврон, (РИОЗМИ)

- 54 кг: Тошпўлатов Йўлдошали, (РИОЗМИ)

- 57 кг: Қудратов Муроджон, (Жиззах ИОЗМИ)

- 60 кг: Муҳаммаджонов Асилбек, (Андижон ИОЗМИ)

- 63 кг: Тожиев Азизбек, (Қашқадарё ИОЗМИ)

- 66 кг: Расулов Абдулазиз, (Андижон ИОЗМИ)

- 70 кг: Самадов Азизбек, (Қашқадарё ИОЗМИ)

- 75 кг: Рахмонбердиев Сардор, (Чирчиқ ИОЗМИ)

- 80 кг: Аҳмедов Мирзажон (Наманган ИОЗМИ)

+80 кг: Нуранов Али (РИОЗМИ)

Ушбу мусобақада биринчи ўринни 174 очко билан Андижон ИОЗМИ ўқувчилари қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин Чирчиқ ИОЗМИ (161 очко) ва учинчи ўрин РИОЗМИ (155 очко) боксчиларига насиб этди.

Мусобақада ғолиб бўлган боксчилар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг