02 сен 08:50
Янгиликлар

Бокс. Бугун жаҳон чемпионати финалларида Ўзбекистон - Куба дуэли
Ҳал қилувчи финалга етиб келган 20 боксчидан 4 нафари ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари бўлади. Бу борада биз фақат Кубага ютқаздик. Финал иштирокчилари сони бўйича Қозоғистондан ўтиб кетдик. Энди ана шу устунликни финалда ҳам исботлаш қолди.
Бугун финал жангларида Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов, кумуш медал совриндори Шаҳрам Ғиёсов, шунингдек, Жасурбек Латипов ва истеъдодли боксчимиз, мусобақа кашфиёти Иқболжон Холдоров олтин медал учун рингга кўтарилади.
Эътиборлиси, барча боксчиларимизнинг финалдаги рақиблари кубалик чарм қўлқоп усталари бўлишади. Ҳа, олтин учун жанглар осон кечмайди. Лекин биз ўз қора кўзларимизга ишонамиз. Улардан шиддатли жанг ва якунда олтин медал кутамиз.
Боксчиларимизнинг финалдаги рақиблари:
49 кг. Ҳасанбой Дўсматов - Йоан Аргилагос (Куба)
52 кг. Жасурбек Латипов - Йосбани Веитиа (Куба)
64 кг. Иқболжон Холдоров - Энди Круз Гомес (Куба)
69 кг. Шаҳрам Ғиёсов - Рониель Иглесиас (Куба)
Фикрлар