UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52Илия Топурия Испаниядаги UFC турнири учун идеал жойни айтди 0 15:24Дана Уайт: "Жонс билан бизнес қилиб бўлмайди, лекин..." 0 15:01"Реал" Лунин билан боғлиқ муаммолардан сўнг янги дарвозабон ҳақида ўйлаб қолди 0 14:38Арсланбек Махмудов — Тайсон Фьюри жангидан сўнг: "Менимча дуранг эди" 0 14:16Жон Жонс: "Фаолиятимни якунлаганимга ишончим комил эмас" 0 13:52Дана Уайт Чимаев — Стрикленд жангидан олдин қандай хавфсизлик чораларини кўришини очиқлади 0 13:29Ямаль "Барселона" раҳбариятига таклиф билан чиқди 0 13:08Мирра Андреева мавсумдаги иккинчи WTA 500 турнири бош совринига эга чиқди 0 12:47Фьюри агар Жошуага қарши жанг ўтказилмаса, яна кетиш билан таҳдид қилди 0 12:26UFC Оқ уйдаги байрам турнирининг расмий постерини намойиш этди + ФОТО 0 12:05Суперлига. Бугун 7-тур давом эттирилади 0 11:44Белал Муҳаммад: "Чимаев ва Коста UFC камари учун жанг қилади" 0 11:23Даниэль Кормье: "Қандай қилиб бир оёқда чемпионликни қўлга киритиш мумкин?" 0 11:02Азамат Мурзакановга илк мағлубиятни тақдим этган Пауло Коста узр сўради 0 10:41Италияда ҳали ҳам ЖЧ-2026`га бориш имконияти бор экан 0

23 апр 01:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Ҳакамлар хатоси, кечиктирилган тўй ва туғилган кунга совға (Осиё чемпионатидан кундалик)

Теглар :  БоксКундалик
22 апрель Осиё чемпионатида биз учун бироз омадсиз кечди.

Шу куни 8 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилди ва уларнинг 4 нафари мағлубиятга учради. Бахтга қарши, биз шу куни тўртта мағлубиятга лойиқ эмасдик. Айниқса -81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дилшодбек Рўзматов қозоғистонлик рақибига деярли имкон бермаганди. Афсуски, якунда ҳакамлар ғалабани рақибга тортиқ этишди. Бу хато эди. Унинг Осиё чемпионатида ўткаган иккита жангини кўриб, -81 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев учун яхши ўринбосар етишиб чиқаётганига гувоҳи бўлдик. Фикримга қўшиласизми?


Тошкент бокс мактаби тарбияланувчиси Нодиржон Мирзаҳмедов ҳамюртларимиз ичида биринчи бўлиб ярим финал масаласини ҳал қилди. Айтганча, шу ўринда қизиқ маълумот: 1994 йилда туғилган Нодиржоннинг 28 апрель куни тўйи бўлиши керак эди. Бангкокдаги Осиё чемпионати сабаб висол оқшоми бир ҳафтага кечиктирилди. Умид қиламизки, енгил вазнли боксчимиз тўйга тўёна билан - олтин медаль соҳибига айланган ҳолда уйга қайтади.

Миразиз Мирзаҳалилов эса таиландлик боксчига қарши жангда рақибга умуман имкон қолдирмади. Ушбу жангда мезбон фактори ҳамюртимизга ҳалал беришидан хавотир олгандик, ҳайрият якунда ундай бўлмади ва ҳамюртимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳасанбой Дўсматов эса афсуски яна ҳиндистонлик Амитга ютқазиб қўйди. Умуман, уни ютқазди демаган бўлардик, аммо ғалаба қозонди деб ҳам 100 фоиз ишонч билан айта олмаймиз. Шунқор эса афсуски иорданиялик рақиб қаршилигини синдира олмади.

Шахноза Юнусова ҳам жангини жуда яхши ўтказди ва ярим финалга чиқди. Олимпиадада иштирок этган ўзбекистонлик ягона боксчи қизимиз Ёдгорой Мирзаева эса ўз туғилган кунига ажойиб совға ҳозирлади ва Осиё чемпионатининг медалини нақд қилиб қўйди. Энди уни олтинга айлантириш лозим. Ҳа, 22 апрель куни боксчимиз Ёдгорой Мирзаеванинг туғилган куни. Жанг олдидан Ўзбекистондан ташриф буюрган мухлислар гуруҳи Ёдгоройни махсус қўшиқ ёрдамида табриклашди. 23 ёшга тўлган боксчи қизимизни биз ҳам табриклаб қоламиз.

Дарҳақиқат, мусобақа давомида Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги мухлислар гуруҳи боксчиларимизни ёлғизлатиб қўяётганликлари йўқ. Аҳрор ва Миродил акадек ёрдамчилари билан бирга Осиё бокс рингларида ҳам ўзбекча мухлисликни намоён этмоқдалар. 

(Таиландда истиқомат қилувчи ватандошимиз ва унинг фарзанди)

Боксчиларимиз жангларидаги кетма-кетлик, тиғиз вақт бўлгани учун 2 кун давомида кундалик ёза олмадим. Жанглардан суратларни имкон даражасида тезкорлик билан мухлислар эътиборига ҳавола қилиб бормоқдамиз. Бу вақт ичида Бангкокка ўзбекистонлик журналистлар ташриф буюришди. Эндиликда "Ўзбекистон 24" ва "МЮ5" телеканали ҳодимлари ҳам Осиё чемпионатидаги муҳитни сизларга бевосита воқеа жойидан етказиб берадилар. Айтганча, Тошкентдан олиб келинган қурт ва патир нон учун уларга раҳмат))

Кеча боксчиларимиз иштирокидаги жангларни томоша қилиш учун ўзбекистонлик мураббий Илгар Алиев ва профессионал боксчи Жасур Аҳмаджонов ташриф буюришди. Бир неча кун олдин Жасур Таиландда жанг ўтказган ва индонезиялик рақибини нокаут эвазига мағлуб этганди. Бу орада улар терма жамоамиз аъзоларини қўллаб-қувватлашга ҳам улгуришди. 

Маълумот учун, Илгар Алиев Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва Азизбек Абдуғофуровларнинг ҳам мураббийи ҳисобланади


Профессионал боксчимиз Жасур Аҳмаджонов

Ҳар бир йирик мусобақада бўлганидек бу ерда ҳам кўнгиллилар (волонтёрлар) делегация аъзоларига ёрдам бериш учун бириктирилган. Биз истиқомат қилаётган меҳмонхонада Ўзбекистондан эканлигимизни билган Жоб исмли йигит ёнимизга келиб рус тилида гапира бошлади. Ўз вақтида у Нижний Новгородда таҳсил олган экан. Ташкилий масалаларда қўлидан келганича ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

Делегациямизнинг ташкилий ишларини ҳал қилишда Ўзбекистон бокс федерациясининг халқаро бўлими мутахассиси Дониёр Сафаров жонбозлик кўрсатмоқда. "Фронт ортида жанг қиладиган" ушбу инсоннинг билим ва тажрибаси боксчиларимизга асқотмоқда. 


Терма жамоамиз шифокори Комилжон акани ҳам алоҳида қайд этиб кетмасак бўлмайди. У киши мунтазам равишда чарм қўлқоп усталаримизнинг соғлиғини назорат қилиб бормоқдалар. Акага мусобақа давомида иложи борича камроқ иш топилишини тилаймиз.


Мусобақага AIBAнинг янги президенти марокашлик Муҳаммад Мустасан ҳам ташриф буюрди. У жангларни бевосита аренадан кузатиб бормоқда (суратда ўнг томонда)


23 апрель кунги жанглар ҳам кескин ва муросасиз кечиши кутилмоқда. Эртанги кун дастурида саккиз нафар ўзбек боксчиси рингга кўтарилади. Ушбу жангларда боксчиларимиздан ғалаба кутиб қоламиз. Олға, Ўзбекистон!


Азиз Тўхтамуродов, Бангкок шаҳридан (соат 03:30).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг