27 авг 18:48
Янгиликлар
Бокс. Муроджон Аҳмадалиев жаҳон чемпионатидаги илк жангини ўтказди
Сўнгги жаҳон чемпионатининг кумуш медали, Рио олимпиадаси бронза медали соҳиби ҳисобланган Аҳмадалиев баҳсларга иккинчи босқичдан қўшилди. Бу жангда вакилимизга принципиал рақиб - Қайрат Ералиев тўқнаш келди. Жанг якунларига кўра Муроджон 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва ЖЧдаги иштирокини тугатди.
Навбатдаги босқичда Ералиевга Германия ёки Япония боксчиси рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун шунингдек бошқа боксчиларимиз ҳам ўз жангларини ўтказадилар:
-64кг: Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Жон Гутьеррес (Колумбия) (18:50 дан сўнг)
-91кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Яра Пералта (Аргентина) (20:30 дан сўнг)
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Робинсон Родригес (Коста Рика) (22:10дан сўнг)
-75кг: Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Азиз Очилов (Туркманистон) (23:30 дан сўнг)
Фикрлар