UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21«Манчестер Сити»нинг яна бир етакчиси бир ойга сафдан чиқди 0 18:58Усикнинг жамоаси реванш олдидан Фьюрига талаб қўйди 0 18:34Octagon 68 турнири қайси телеканалда трансляция қилиниши маълум 0 18:00Усик - Фьюри жанги учун 500 тага яқин чипта сотилмай қолди 0 17:30"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди 0 16:55Владимир Кличко: "Умид қиламанки, Усик мени нафақада олиб қолади" 0 16:16Тайсон Фьюри: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 15:00Александр Усик: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 14:37"Ал Насср" етакчиларидан бири Европага қайтмоқда 0 14:16Усик - Фьюри. Тайсон рақибидан 25 кг оғир чиқди 0 13:34Кадетларимиз Қозоғистондаги қўшма ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти 0 13:13Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини юртимизда давом эттиради 0 12:52Бугун узоқ кутилган Усик - Фьюри реванш жанги ўтказилади (жанг вақти, кард ва трансляция) 0 12:3123 декабрь куни Олимпиада йилининг энг яхшилари эълон қилинади 0 12:10Жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди 0

07 май 19:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Осиё чемпионатида боксчиларимиз 9 та олтин медални қўлга киритдилар

Бугун бокс бўйича Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати якунига етади.


Шу тариқа Осиё чемпионатининг сўнгги кунидан олиб борган матнли трансляциямизни якунлаймиз.


19:30. Шаҳрам Ғиёсов ва Баҳодир Жалоловлар олтин медални қўлга киритдилар.


18:32. Кутиб олинг, рингга боксчимиз чиқиб келмоқда.


18:16. Бироздан сўнг Шаҳрам Ғиёсов рингга кўтарилади.


18:05. Жанглар бошланди. Айни пайтда жанубий кореялик ва суриялик боксчилар ЖЧ йўлланмаси учун жанг қилмоқдалар.


17:55. -69 кг вазн тоифасидаги боксчилар жангларга тайёргарлик кўрмоқдалар. Хабарингиз бор, ушбу вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсов финал жангини ўтказади.


17:35. Бу орада ҳозирча бўлиб ўтган жанглар ва тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ сайтимизга жойлаштиирилди. Томоша қилинг!


16:09. Осиё чемпионатининг сўнгги кунида танаффус эълон қилинди. Навбатдаги жанглар соат 18:00да бошланади.


16:04. ВИДЕО. Иқболжон Холдоровнинг финалдаги ғалабасини томоша қилинг


16:03. ВИДЕО. Жасурбек Латиповнинг финалдаги ғалабасини томоша қилинг


16:02. ВИДЕО. Ҳасанбой Дўсматов Осиё чемпиони!


15:55. Айни дамда боксчиларга медал тақиш (тақдирлаш) маросими бўлиб ўтмоқда.


15:48. Латипов ва Ҳолдоров Ўзбекистон байроғини яна икки маротаба юқори кўтарилишига сабаб бўлишди. Уларни олтин медаллар билан табриклаймиз!


14:55. Энди -52 кг вазн тоифасидаги жанглар бошланди. Ушбу вазнда вакилимиз Жасурбек Латипов жанг ўтказади. Тахминан 20 дақиқалардан сўнг юртдошимиз иштирокидаги жангни кўрамиз.


14:48. ҒАЛАБА! Ҳасанбой Дўсматов Осиё чемпионати олтин медали соҳибига айланди! Бизда навбатдаги олий пробали медал!


14:44. Ҳасанбой Дўсматов иштирокидаги жангнинг иккинчи раунди ҳам якунланди. Кичик танаффусдан сўнг ҳал қилувчи раунд бошланади.


14:39. Ҳасанбой Дўсматов биринчи раундда мўғулистонлик рақибини мағлуб этди десак адашмаган бўламиз. 


14:22. Яна бироздан сўнг ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов финал жангини ўтказади.


14:17. Куннинг илк жангида Индонезиядан ташриф буюрган боксчи Қозоғистон вакилини мағлубиятга учратди ва ЖЧ лицензияси соҳибига айланди.


14:07. Томошабинлар қаторида Руслан Чагаев ҳам бор! Тез орада Чагаев билан интервьюни сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин бўлади.


14:00. Дастлабки жанглар бошланди. Биринчи бўлиб -49 кг вазн тоифасида ЖЧ йўлланмалари учун жанглар бўлиб ўтади.


13:40. Жанглар бошланишига 20 дақиқа қолганида "Ўзбекистон" спорт мажмуаси мухлислар билан лиқ тўлди!


13:35. Бугун Ўзбекистон боксчилари иштирокида 5 та финал бизни кутиб турибди. Бугунги жангларда иштирок этадиган боксчиларимиз рўйхати билан яна бир маротаба таништириб ўтамиз:


Ҳасанбой Дўсматов - Ган Эрдене Ганхуянг (Моғулистон)

Жасурбек Латипов - Ин Кю Ким (Жанубий Корея)

Чинзориг Батарсух (Моғулистон) - Иқболжон Холдоров

Шаҳрам Ғиёсов - Аблаихон Жусупов (Қозоғистон)

Баҳодир Жалолов - Қамишбек Конкабаев (Қозоғистон)


13:30. Ассалому алайкум ҳурматли бокс ишқибозлари. Биз яна "Ўзбекистон" спорт мажмуасидамиз. Бокс бўйича Осиё чемпионатининг сўнгги кунидан матнли-трансляциямизни бошлаймиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
07 май 18:53:15
Marco 11
Shaxram ringda aktiyorlardek xarakat qildi
+1   
07 май 18:52:02
Marco 11
Shaxramdan shedevr
   
07 май 21:23:25
ufcking5
Raxmat mirzabek
   
07 май 20:23:30
СПОРТ
Козогистонлик кардошларимизни узлари хам ким кучли деган саволга жавоб топганидан кунгиллари хотиржам булиб утиргандир бошка бахона тополмай.
   
07 май 20:06:22
Mirzabek
Bektemir Meliqo'ziyev 1996-yil 1.78
   
07 май 19:59:47
Mirzabek
Bokschila shu shijoat bilan futbolga o'tila iltimos tarkia zor. DARVOZADA-JALOLOV, XIMOYADA-MELIQUZIYEV, TULAGANOV, ABDURAIMOV, LATIPOV. YARIM XIMOYADA- PXOLDOROV MADRIMOV. SH ZOIROV, XUJUMDA, G'IYOSOV , AXMADALIYEV, DUSTMATOV. Xullas 4-3-3
   
07 май 19:59:36
Mirzabek
Bokschila shu shijoat bilan futbolga o'tila iltimos tarkia zor. DARVOZADA-JALOLOV, XIMOYADA-MELIQUZIYEV, TULAGANOV, ABDURAIMOV, LATIPOV. YARIM XIMOYADA- PXOLDOROV MADRIMOV. SH ZOIROV, XUJUMDA, G'IYOSOV , AXMADALIYEV, DUSTMATOV. Xullas 4-3-3
   
07 май 19:22:36
Mirzabek
Rekoord maladse Jalolov.
   
07 май 19:05:00
ufcking5
Bektemir yoshi nechada
   
07 май 18:59:39
ufcking5
Admin Bektimirni turmanistonlik jangini videosini qoying tasxda iltimos
   
07 май 18:58:26
ufcking5
Bektimir juda mahorat bilan jang qiladigan bolipti cubalik lopes aniq yutadi endi
   
07 май 18:56:48
ufcking5
Shahram juda zor jang qildi 9oltinni kutib qolamiz Bahodir fovorit
   
07 май 18:48:35
Mirzabek
Shakhram shou! Malades o'g'lon 8ta oltin medal. Rekord yangilandi yurtdoshlar.
   
07 май 15:56:43
Mirzabek
Men tush ko'ryapmanmi! 10ta qatnashchi 7 ta oltim 1ta yo'llanma kamiga 2ta final olg'a . Faqat o'zbeklani madxiyasi. Faqat g'urur
   
07 май 14:24:40
Anik
Qani Xaaaasssannnnboooooooyyy biz senga ishonamiz
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг