UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

06 май 12:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз Хабаровскдаги халқаро турнирга жўнаб кетишди

Теглар :  БоксХабаровск
8-12 май кунлари Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича Совет Иттифоқи қаҳрамони Константин Коротков хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтади.

Мусобақада жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган 150 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. 

Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам баҳсларда иштирок этишади. Бугун турнирда қатнашадиган боксчиларимиз Хабаровскка жўнаб кетишди. 

Терма жамоамиз қуйидаги таркибда Россияга йўл олди: 

-52кг: Аброржон Қодиров 

-57кг: Худойназар Файзов 

-69кг: Саиджамшид Жафаров 

-69кг: Билолбек Мирзараҳимов 

-75кг: Баҳромжон Фозилов 

-81кг: Абдукарим Фармонов 

+91кг: Лазизбек Муллажонов 

+91кг: Улуғбек Мубинов 

Мураббийлар: Равшан Ходжаев, Алишер Тўйчиев.

Шавкат Бадалов мусобақада ҳакам сифатида фаолият олиб боради. 


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

   
06 май 21:03:28
Nuriddin 77
64 91 nimaga bizikilar shunaqa musobaqa davomida har doim 2 ta 3 ta vazn tashab ketishadi 2 3 4 chi nomer bokschilarga imkoniyat berish kere manimcha.
   
06 май 17:03:49
Boks boks
ХУДОЙНАЗАР ФАЙЗОВ 52 кг еди админлар янличган шекили
   
06 май 15:01:06
Bek
Янги номларни кузатиб, уларни имкониятини билиб олар эканмиз. Россиянинг икки шаҳрида нуфузли ҳалқаро турнирнинг бошланиши қизиқ. Бизда эса лоақал бир дона яхши савиядаги мусобақа ташкиллаштира олишмаяпти. С.Жаксон хотира турнири бўлар эди ҳар йили ушбу мусобақаям яқин 4 йилдан бери ўтказилмаяпти.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг