09 май 22:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Боксчимиз россиялик ҳакамлар сабаб ярим финалга чиқа олмади ФОТО
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича "Губернатор кубоги" ўзининг энг қизғин палласига кирган.
Мусобақада -75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Фанат Қаҳрамонов бугун бразилиялик Хеберт Соузага қарши жанг қилди.
Боксчимиз жангда ташаббусга эга бўлганига қарамай, якунда ҳакамлар 3:2 ҳисобида бразилиялик боксчи ғалаба қозонганини қайд этишди. Қизиғи, 5 ҳакамнинг 3 нафари (барчаси россияликлар) ҳамюртимиз 27:30 ҳисобида мағлуб бўлганини маълум қилишган.
Шу тариқа, Қаҳрамонов чорак финалда ўз юришини якунлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар