UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Aktau Asian Open 2026. Биринчи кун 6 та медаль қўлга киритдик, 3 таси олтин! (+ФОТО) 0 09:15Мессининг дубли "Интер Майами"га "Атланта"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:44Жалолов рингга чиққан оқшомнинг асосий жанги иккинчи раундда тўхтатилди 0 08:13Хоакин Баклини нокаут қилишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 07:42Теннисчиларимиз J200 Фарғона турнирида учта чемпионликни қўлга киритди 0 07:11"Барселона" Испания чемпионати стартидаги ғалабалар бўйича "Реал" рекордини такрорлади 0 00:47Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги тўлиқ давом этди. Жангда нокдаун қайд этилди 0 23:15Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди (ФОТО) 0 21:11Муҳиддин Мамажоновнинг IBA Nomad 16 турниридаги жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:21Полина Кудерметова Ningbo Open саралашининг иккинчи босқичига чиқди 0 18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0

12 май 23:21
Янгиликлар

Бошқалар, Тадбирлар

Боку кундалиги, 2-кун. Бошладик!

Кеча куннинг иккинчи қисмида спортчилар шаҳарчасида Озарбайжон байроғинии кўтариш маросими бўлиб ўтди.


Бундай ҳолатни барча катта турнирларда кўришимиз мумкин. Тадбирда мамлакатнинг спорт ишлари вазири Азад Рагимов ва ташкилий қўмита раҳбари Эльчин Сафаров қатнашдилар. Ўзбекистон номидан, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг, Олий спорт ютуқлари бошқармаси бошлиғи Назиржон Худойқулов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди.

Агар мусобақанинг ТВ ҳуқуқларини катта-катта компаниялар, катта миқдордаги суммага сотиб олишганида бундай бўлмасди. Энг қизиғи теннис ўйинлари тақвим асосида, аслида 13 май куни бошланиши керак эди. Аммо кутилмаганда уни 12 май санасига кўчиришди. Яхшиям-ки, вакилларимиз икки кун аввал Бокуга ташриф буюрган эканлар. Улар учун ҳам бу кутилмаган "совға" бўлди.



4 йилда бир маротаба ўтказиладиган турнирларда ҳар доим спортчилар учун махсус шаҳарча қурилади. Мусобақа якунига етгач улар маҳаллий аҳолига сотиб юборилади. Бу билан мусобақа мезбони меҳмонхона муаммосидан холис этилган ҳолда, янги мавзени яратиб олгани қолади. Айни пайтда биз учун хизмат қилаётган шаҳарча 2015 йил Европа ўйинларига мезбонлик қилган эди. Қизиғи, бу Европа ўйинларининг биринчиси бўлган. Унда жами 50та давлатдан, 6067 нафар спортчи иштирок этганди. Бугун давом этаётан мусобақалар якунига етганидан кейин, бу ердаги хонадонлар маҳаллий аҳолининг ихтиёрига ўтади. Аммо уйларнинг нархи бироз баланд бўлганлиги учун, талаб катта бўлмаяпти. 4 хоналик квартираларнинг ўртача нархи 100 000 АҚШ долларидан кам бўлмаяпти.

12 май куни бадиий гимнастика, теннис ва бокс спорт турларида иштирок этадиган спортчиларимиз ўз юришларини бошлашлари лозим эди. Шунинг учун бир кун аввал барча спорт турларининг мураббийлари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов барчага омад тилади.

Иштаҳа овқат пайтида келади деб бежизга айтишмайди. Рио Олимпиадасидаги натижалардан кейин, кейинги мусобақаларга бўлган эътиборни ҳукумат томонидан ҳам ортиши қувонарли ҳол. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг бу борадаги ҳаракатлари таҳсинга лойиқ.



Делегация раҳбари, Олий спорт ютуқлари бошқармаси бошлиғи Назиржон Худойқулов бошчилигидаги гуруҳ аъзолари, Рио Олимпиадасида бўлгани каби, барча спорт турларида спортчиларимизнинг иштирокларини кузатиб бордилар.

Бокс аренасига кетар эканмиз, 23-25 июнь кунлари бўлиб ўтадиган "Формула-1"нинг "Azerbaijan Grand Prix" трассасидан ўтдик. Равон йўллари бўйида махсус трибуналар қурилаяпти. Яқин кунлар ичида озарбайжонлик мухлислар, дунёнинг биринчи рақамли пойгасидан баҳра оладилар.


Нодирхўжа Юлдашев.

Озарбайжон, Боку.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
13 май 08:31:56
Ангрен
Кундалик кани?
   
12 май 23:41:21
Jonny
Boldimi?!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг