UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

27 окт 18:30
Янгиликлар

Шахмат

Болалар шахмат фестивали ғолиблари аниқланди

Теглар :  Шахмат
Пойтахтимизда 8-14 ёшдаги болалар шахмат фестивалининг бешинчи босқич баҳслари бўлиб ўтди.

Унда элликка яқин ўғил-қиз ғолиблик учун баҳслашди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган фестивалнинг мазкур босқичида ҳар бир ёш гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган шахматчилар декабрь ойида ўтадиган ярим финал босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

Мусобақанинг 8 ёшгача қизлар баҳсида Афрўзабону Рўзиматова етти имкониятдан етти очқо жамғариб, биринчи ўринни эгаллади. Мубина Рашидова иккинчи, Ҳабиба Абдумўминова учинчи бўлди. Ўғил болалар ўртасида Алишер Умрзоқов олтин, Умаржон Баҳодиров кумуш ва Шоҳрух Тўйчиев бронза медаль билан тақдирланди.

Ўн ёшгача ўғил-қизлар ўртасида Комила Асомиддинова, Сабина Йўлдошева, Музаффар Тожибоев, Мираброр Мирпўлатов, Мирмаҳмуд Илёсов ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Ўн икки ва ўн тўрт ёшгача ўғил болалар баҳсида Соҳибжон Элмуродов, Асадбек Бобоқулов, Аброрбек Абдужабборов, Довуд Сулаймонов, Элбек Сулаймонов ва Ҳожиакбар Одилов совринли ўринларни эгаллади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг