UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Жавоҳир Синдаров – Naroditsky Memorial Rapid 2026 ғолиби! 0 08:32ЖЧ-2026. Барча 1/8 финал жуфтликлари маълум! 0 18:29Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди 0 17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0 15:44"Мен Ирландия ММАсининг навбатдаги суперюлдузиман" — Иан Гарри 0 15:23Супероғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 14:52Модрич Португалиянинг пенальтиси ҳақида кескин фикр билдирди 0 14:25Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди 0 14:09Исроил Мадримов ESPN рейтингига киритилмади 0 13:37Ҳумоюн Султонов биринчи ракеткага учтагина гейм берди 0 12:45Кроуфордга Конор билан иккита жанг учун 200 миллион доллар таклиф қилишганми? Спортчи жавоб берди 0 10:28ЎФА Жаҳон чемпионати-2026 чипталарининг сотуви бўйича баёнот берди 0

21 янв 08:15
Янгиликлар

Теннис

Борис Беккер: “Жокович US Open финалида Маррей ёки Надалга ютқазиши мумкин, лекин Истоминга эмас”

Дунёнинг иккинчи ракеткаси Новак Жоковичнинг собиқ мураббийи германиялик афсона Борис Беккер сербиялик теннисчининг ҳамюртимиз Денис Истоминдан Australian Open турнирининг иккинчи даврасида учралган мағлубиятига ўз муносабатини билдирди.

“Мен Новакни бу учрашувда умуман таний олмадим. Бу мен билган Жокович эмас. Унда ғалабага бўлган иштиёқ ва ишончни кўрмадим. Жуда ғалати, нима дейишни ҳам билмайман.

Новак US Open финалида Маррей, Надаль ёки Вавринкага ютқазиши мумкин, лекин Денис Истоминга эмас. Унинг жароҳати йўқ эди. Учинчи сетдан сўнг 2:1 ҳисобида олдинга ҳам чиқиб олганди.


Менимча, унинг ўзи ҳам нима бўлиб ўтганини ҳали тўлалигича тушуниб етгани йўқ. Ишончим комил, у аламли мағлубиятни чуқур таҳлил қилади ва буни ортиқ қайтармайди”, - деди Беккер. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг