29 ноя 13:30
Янгиликлар
Футбол

Бразилия футбол клуби Колумбияда авиаҳалокатга учради
Бразилиянинг “Шапекоэнсе” клуби учиб кетаётган самолёт авиаҳалокатга учради.
Ушбу жамоа Копа Судамерикана (Европа лигаси аналоги) финалига учиб кетаётган эди. Учрашув Колумбиянинг Меделин шаҳрида бўлиши режалаштирилганди.
Иккинчи финалчи “Атлетико Насьонал” ушбу воқеага Твиттер тармоғи орқали ўз муносабатини билдирди.
“Авиаҳалокат муносабати билан “Насьонал” клуби “Шапекоэнсе”га ҳамдардлик билдиради”, - дейилади “Атлетико Насьонал” жамоаси хабарида.
Учрашув бошқа муддатга қолдирилди. Ҳозирча авиаҳалокат ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, аммо турли манбаларнинг маълумотларига кўра тирик қолганлар бор.
Ҳавола :
Фикрлар