UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

23 июн 19:20
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Бу қизиқ! Панжара ортида жиловланган темир муштлар

Рингдаги агрессивлик ундан ташқарида боксчилар учун муваффақиятсиз тугайди.

Икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони, америкалик боксчи Жервонта Девис (24-0, 23 КО) ҳибсга олиниш хавфи остида. Боксчи автомобилида тўрт нафар йўловчини уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетганликда айбланмоқда. Бундан ташқари, Девис автоуловни бошқариш ҳуқуқига эга эмас эди, чунки унинг ҳуқуқлари тугаган ва бекор қилинган. Боксчига 14-модда бўйича айблов қўйилади ва агар у барча моддаларда айбдор деб топилса, 7 йил 55 кунгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ушбу янгилик билан боғлиқ ҳолда, бокс тарихида ўчмас из қолдирган шу билан бирга темир муштларнинг кучини панжара ортида сақлашга мажбур бўлган боксчилар ҳақида ёзишни лозим топдик. Жанглардаги раундлар сонига қиёс қилган ҳолда 12 нафар боксчини танлаб олдик.


Дьюи Бозелла


1983 йилда умидли, истеъдодли 18 ёшли Бозелла 92 ёшли аёлни ўлдиришда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У бир неча марта муддатидан олдин озод қилиниши мумкин эди, аммо қилган ишини тан олмади. Бозелла иши бир гуруҳ профессионал адвокатлар туфайли қайта кўриб чиқилади ва 26 йил умрини қамоқда ўтказганидан сўнг озод қилинди. Озодликка чиққанидан сўнг Дюи уни судга берган округга қарши 25 миллион долларлик даъво аризаси билан мурожаат қилди ва 7,5 миллион доллар эвазига ғолиб чиқди. Бундан ташқари, 2011 йилда ҳозир 52 ёшда профессионал боксдаги сўнгги жангини ўтказиб, ғалаба қозонди.


Дуайт Муҳаммед Кави


Дуайт Муҳаммед Кави 1980 йилларда шафқатсиз нокаутчи сифатида танилган эди. У икки вазн тоифасида чемпион бўлди. Унинг 1986 йилдаги Эвандер Холифилд билан тўқнашуви 15 раундлик жанг якунида мағлуб бўлганига қарамай, тарихда оғир вазндаги энг яхши деб ҳисобланади. 1973 йилда қуролли талончилик учун беш йилга қамалди. Қамоқхонада бокс билан шуғулланишни бошлади. Озодликка чиққач профессионал жангларни бошлади. У карьерасини 25 КО билан 41-11-1 кўрсаткичи билан якунлади ва Шон-шараф бокс залига киритилди. 


Майкл Нанн


Нaнн жами 17 йилни қамоқда ўтказди, аммо бу карьерасининг охирида эди. 1982 йилда америкалик боксчи "Олтин қолқоп" турнирида ғолиб чиқди, шундан кейин у кетма-кет икки йил давомида турнирнинг энг яхши боксчисига айланди. Бироқ ички танловда Олимпиададан маҳрум бўлди ва профессионал боксга ўтди. У ерда ўрта, иккинчи ўрта вазн тоифаларида чемпион бўлди. Унда 1988 йилдан - 1994 йилгача камарлар бор эди. Фаолиятининг охирида Майкл гиёҳвандликка, шу жумладан уларни сотишга одатланиб қолди. 2002 йилда, ўз ватани Давенпортдаги меҳмонхоналардан бирида Нанн ФҚБ махфий агентидан бир килограм кокаинни 24 минг долларга сотиб олиб, зудлик билан жиноят жойида ҳибсга олинган. Суд уни 24 йилга озодликдан маҳрум қилди, лекин 2019 йилда муддатидан олдин амнистия билан қамоқдан чиқди.


Эдвин Валеро


Валеро ўз даврининг энг иқтидорли боксчиларидан бири ҳисобланган. Проф-рингда венесуэлаликлар икки тоифадаги чемпионлик унвонларини қўлга киритдилар, 27 та жанг ўтказдилар ва барчасида нокаут билан ғалаба қозондилар ва Валеронинг 19 рақиби учун барчаси биринчи раундда нокаут билан тугади. 2010 йил февраль ойида у ҳибсга олинган ва хотинига нисбатан зўравонлик туфайли руҳий даволанишга мажбур қилинган. Аммо икки ой ўтгач - 2010 йил апрелида - Валеро ўз хотинини меҳмонхона хонасида пичоқлаб ўлдирди. У гўёки ўз айбига иқрор бўлган, аммо суд қарорини кутар экан, Валеро спорт кийимларини олиб, уларни панжарага боғлаб, ўзини осган.


Диего Корралес


Фаолиятини 33:0 ҳисоби билан давом эттираётган Корралесни Флойд Мейвезер 2001 йил январь ойида тўхтатиб қўйди. Мейвезерга мағлуб бўлганидан кўп ўтмай, боксчи ҳомиладор рафиқаси Марияга ёмон муносабатда бўлганликда айбланди. Тергов билан ҳамкорлик ва айбни тан олганлиги туфайли Диего 14 ойга озодликдан маҳрум этилди. Қамоқдан чиққандан сўнг, Корралес яна дивизионда юқорилади, кубалик Жоэл Касамаёр билан ёрқин тўқнашуви билан эсда қолди ва 2005 йилда у тарихдаги энг буюк жанглардан бирини Хосе Луис Кастильога қарши ўтказди. 2007 йил 7 майда, охирги жангидан бир ой ўтгач, Корралес Лас-Вегасда мототциклда ҳалокатга учради.


Карлос Бальдомир


Аргентиналик боксчи Карлос Бальдомир анчадан бери кўзга ташланмайдиган боксчи бўлиб, ўз ватанида ғалаба ва мағлубиятларни бир-бирининг ўрнини эгаллаб келаётган эди. Унинг юлдузи 2006 йилда ярим ўрта вазн тоифасида мутлоқ чемпион Заб Жудани шов-шувли равишда мағлубиятга учратгандан кейин порлади. Фақатгина WBC камари хавф остида эди, чунки Балдомирда бошқа иккита ташкилот - WBА ва IBF томонидан ташкил қилинадиган жангни санкциялаш учун етарли маблағ йўқ эди. Учрашувнинг иккинчи раундида устунлик қилган Карлос очколар бўйича ғалаба қозонди. The Ring журнали жанг натижаларини "Йил кўнгилсизлиги" деб номлади. Шундан сўнг Бальдомир Артуро Гаттини нокаутга учратиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилди ва иккинчи ҳимоясида у Флойд Мейвезерга очколар бўйича ютқазиб, чемпионликни қўлдан бой берди. 2016 йилда Карлос Бальдомир қизига жинсий тажовуз қилганликда айбланиб, 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судда ишни кўриб чиқиш пайтида боксчи 2008 йилда ўша пайтдаги етти ёшли қизини зўрлашни бошлаганини тан олди.


Тони Айала Жуниор


Тони Айала профессионал фаолиятини 1980 йилда бошлаган. Икки йил ичида у 22 марта рингга чиқди ва барча жангларда ғалаба қозонди, 19 таси нокаут билан. У жуда истиқболли боксчи, ўз даврининг юлдузи деб ҳисобланган, аммо чемпионлик жангига чиқа олмаган. 1983 йилда, 20 ёшида, у қўшни уйда яшаган мактаб ўқитувчисининг уйига кириб, уни зўрлаган. Боксчи билан илгари шунга ўхшаш иккита иш бўлганлиги ва судда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганлигини тан олганлиги учун у 35 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Айала 16 йил қамоқда ўтирган ва 1999 йилда озодликка чиққач, фаолиятини қайта тиклаган, аммо энди у қадар муваффақиятли бўлмаган. Рингдан ташқарида бўлган 16 йил унинг тезлиги ва функционал хусусиятларига таъсир кўрсатди. Тони бешта ғалабани қўлга киритди ва 2000 йилда у яна аёлнинг уйига борди. Аёл ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўқ узган ва боксчи елкасидан жароҳат олган. 2004 йилда Айала яна панжара ортида эди. У тезликни оширгани, болалар порнографиясини тарқатгани ва героин сақлаганлиги учун 10 йил қамоқ жазоси олди. 2014 йилда қўйиб юборилди ва кейинги йили залда ўлик ҳолда топилди. Боксчи гиёҳванд модданинг орттирилган дозасидан вафот этди.


Жеймс Скотт


Скотт бокс тарихидаги  ярим оғир вазн тоифасидаги энг яхши боксчилардан бири бўлган, қамоқда бўлганлиги туфайли камарга эга бўлмаган. Одамларни калтаклаш, талон-тарож қилиш каби жиноятлари билан Жеймс 26 ёшига қадар қамоқда, вақти-вақти билан колонияда бўлган. Шартли равишда озодликка чиқиб, профессионал фаолиятини бошлади. 10 та ғалабага эришган, собиқ жаҳон чемпионларини мағлуб этган ва камарга яқинлашганида Скотт одам ўғирлаш ҳамда қотиллик учун жиноят жойида ҳибсга олинган. Унга 40 йиллик қамоқ жазоси берилган. Карьерасини давом эттиришни истаган Жеймс промоутерлари Боб Арум ва Дон Кингга қамоқхоналар учун жанглар уюштиришни илтимос қилиб ёзган, аммо улар рози бўлишмади. Скоттнинг бу илтимосини орадан 39 ой ўтгач, 1978 йил май ойида Муҳаммад Алининг дўстларидан бири Мурод Муҳамед бажарди. Скотт ғалаба қозонди. Ричи Кейтс ва WBА камарига биринчи рақамли даъвогар Эдди Мустафа билан жангда ҳам қўли баланд келди. Қамоқхонадаги ўша тўқнашув HBО телеканали томонидан трансляция қилинган. 1979 йилда WBА камари вакант қолди ва Жеймс Скотт рейтингда  биринчи рақамли бўлиши учун бокс билан шуғулланиши керак эди. Бироқ ассоциация панжара ортидаги жангни санкциялашдан бош тортди. Кейин Жеймс мотивациясини йўқотди ва 1981 йилда суд унга умрбод қамоқ жазосини тайинлади. 2005 йилда боксчи озод қилинди, 2018 йилгача озодликда яшади.


Чарльз Маккой


Чарльз бокс оламининг машхур, балки энг машхур шахсларидан бири эди. У бор кучи билан зарба берарди ва ғалаба қозониш учун қоидаларни бузишдан қўрқмасди.

Айтишларига қараганда, у рақибини енгишни осонлаштириш учун қўлқопларини зимпара қоғози ёки лента билан ўраган. 1896 йилда Томми Райан билан жанг олдидан бетоб эканлигига ишонтириш учун алдаганлиги ҳақида ҳам миш-мишлар учрайди. Шу билан бирга унинг IQ даражаси, 86-7-10 (65 КО) рекорди Маккони тарихнинг буюк боксчиларидан бири номига етаклаган. Бироқ, Голливуд фильмларини суратга олиш ва Чарли Чаплин билан дўстликдан иборат бўлган Маккойнинг ҳаёти фожиали якун топди. 1924 йилда Маккой  турмуш ўртоғи билан ярашишни ўйлаётган пайтда рафиқаси бошқа бир бой одам билан турмуш қуради ва собиқ рафиқасини отиб ўлдиради. Эртаси куни тонгда у тарихий буюмлар сотиладиган дўконни талон-тарож қилди ва яна уч кишини отиб ташлади (уларнинг ҳеч бири ўлмаган). Маккой Сан-Квинтда саккиз йил хизмат қилди ва охир-оқибат 1940 йилда ўз жонига қасд қилди.


Карлос Монсон


Аргентиналик афсонавий Монсон ўрта вазнда ҳаракат қилган. У ажойиб рекордга эга эди: дастлабки 19 та жангнинг учтасида мағлуб бўлган ва кейин кетма-кет 81 та жангда фақат ғалаба қозонган. Унинг жисмоний имкониятлари ҳайратланарли даражада эди. Шу билан бирга, рингдан ташқарида Монсон интизомни ва умумий қабул қилинган этика қоидаларни эътиборсиз қолдирарди. Фаолиятини якунлагач, Монсон Аргентина оммавий ахборот воситаларининг диққат марказидан тушмади. Уни аёллар ва ОАВ ходимлари ўраб олганди. Охир-оқибат, буларнинг барчаси тугагач, у чегарадан чиқиб кетди. Монсон мунтазам тарзда уругвайлик модель қиз Алисия Муниснинг турмуш ўртоғини, унинг дўсталарини ва ҳатто папарацциларни калтаклашни бошлади. 1988 йилда рафиқасини ҳақорат қилиб уни балкондан улоқтириб юборди. Қотилликда айбдор деб топилиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. 1995 йилда яхши хулқ-атвори учун унга полиция вакиллари ҳамроҳлигида қамоқдан чиқиб кетишга руҳсат берилди. Шу дам олиш кунини болалар билан ўтказганидан кейин қамоқхонага қайтаётганда боксчи автоҳалокатга учради, натижада Монсон ҳам йўловчи ҳам вафот этди.


Бернард Хопкинс


Бернард Хопкинс болалигиданоқ жиноят йўлига кирган. 13 ёшида оммавий ҳужумда қатнашган ва уч марта пичоқдан жароҳат олган эди. 17 ёшида унга бир йўла 9 та жиноят, жумладан, қуролли талончиликда айбланиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 5 йилдан кейин қамоқдан чиқарилган. Унинг қамоқдан озод этилиши ҳақидаги воқеа бокс оламида афсонага айланди. Назоратчи Хопкинс билан тез орада яна учрашишини айтганида, Хопкинс: мен бу ерга бошқа қайтиб келмайман,-деб жавоб берди. Тарихнинг бахти учун у ваъдасини бажарди: Ислом динини қабул қилди ва боксни бошлаши билан жиноятдан "воз кечишга" сўз берди. Бернард Хопкинс профессионал рингда 67 та жанг ўтказган, 55 та ғалаба (32 та нокаут), 8 та мағлубият ва 2 та дурангга эга. У тарихда биринчи бўлиб тўртта асосий йўналишдаги чемпионлик камарларини бирлаштирган ва тарихнинг энг кекса жаҳон чемпиони сифатида уч марта қайд этилган. 46 ёшида Жан Паскални, 48 ёшида Таворис Клудни мағлуб қилиб чемпионлик камарини қўлга киритди. 49 ёшида Бейбут Шуменов устидан ғолиб бўлиб, WBА ҳамда IBF камарларни бирлаштирди. У 52 ёшигача бокс тушди, бу энди бокс учун рекорд эди.


Майк Тайсон


Жаҳон бокс оламида Муҳаммад Алидан кейинги энг машхур боксчи. Шон-шарафни унга ютуқ ёки мукофотлар эмас, атрофидаги ишкаллар ҳам олиб келган. Ёшлигида Майк кўплаб ютуқларга эришди: оғир вазнда тарихдаги энг ёш чемпион, сайёрадаги энг кучли нокаутчилардан бири ва Бокс шон-шараф залининг аъзоси. Бироқ, Тайсон ҳақида гапирган ҳар қандай одам дарҳол Холифилднинг қулоғини тишлаганини эслайди. Ўша даврнинг энг кутилган Тайсон-Холифилд тўқнашуви бир неча бор бекор қилинган. Дастлаб, Майкни Бастер Дуглас мағлубиятга учратди, кейин WBC учун курашди, сўнгра Тайсонга жароҳат етказди ва 1991 йил июлда Майкнинг атрофидаги суд жараёни туфайли тўртинчи жангга уринишлар муваффақиятсиз тугади. Майк "Мiss Black America" танлови иштирокчиси, 18 ёшли Дезире Вашингтонга жинсий тажовуз қилганликда айбланиб ҳибсга олинган. Ушбу ҳаракат томонларнинг ҳеч бири томонидан рад этилмаган, аммо қолган ҳамма нарса сир бўлиб қолмоқда. Дезире Вашингтон яхши актриса эди ва Майк унга тажовуз қилганига ҳаммани ишонтира оларди. Тайсон эса шу кунгача бу ишни қилмаганига ишонтиради. Айбланувчи томон ўзларининг муваффақиятларига ишонмади, лекин ўз ишлари мукаммал бажаришди. Дон Кинг эса Тайсонни қутқариш учун адвокат йўллади ва адвокат бу ишни ҳеч қачон кўриб чиқмаган (миш-мишларга кўра, промоутер ундан пул қарз бўлган, шу тариқа уни пул ишлашга мажбур қилган). Майкнинг ҳимояси муваффақиятсизликка учради ва натижада боксчи 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У уч йил қамоқда ўтирди, қайтиб келганида боксчилик маҳоратини йўқотган эди. Тайсон ва Холифилд барибир рингда учрашишди, аммо якуни Майк учун ачинарли бўлди. Унинг болалиги ва шов-шувли хатти-ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда кўпчилик Майк Тайсоннинг ҳаёти фожиали якунланишига шубҳа қилмасди. Бироқ, ҳамма нарса Бастер Дугласдан мағлуб бўлганидан кейин тўсатдан ўзгарди. Майк Тайсон энди наъмунали фуқаро.


Ҳорижий сайт асосида Сарвиноз РАХМОНҚУЛОВА тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг