UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 07:32Майкл Пейж эртанги жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевга маслаҳат берди 0 07:01US Open 2026. Биринчи ракеткамиз иккинчи даврада дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0

30 мар 14:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун 19 ёшли боксчимиз Москвада рингга чиқади, унинг рақиби ўзгарган

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган 19 ёшли чарм қўлқоп устамиз Равшан Муҳаммаджонов бугун Москва шаҳрида рингга кўтарилади.

Юртимизнинг энг ёш проф боксчиси ҳозирда тажрибали мураббий Зуфар Сулаймонов қўл остида ўз жангларини ўтказиб келмоқда. Бугунги  Маҳаммаджонов олти раундга мўлжалланган жангда рингга кўтарилади. 

Эътиборга молик жиҳати шундааки, чарм қўлқоп устамизнинг рақиби сўнгги паллада ўзгарган. Равшан аввалдан режалаштирилганидек, россиялик Дмитрий Антиповга эмас, бошқа бир мезбон боксчи Алишер Ашуровга қарши жанг ўтказади. 

Кеча боксчилар муваффақиятли тарзда тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. Иккала боксчи ҳам белгиланган вазн (72 кг) меъёрини бажаришди. Равшан 71,4 кг тош босган. Ҳамюртимиз шу кунгача 5та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Унинг рақиби эса 26та жангнинг 23тасида мағлубиятга учраган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
30 мар 21:04:00
Бахтиёр Чориев
Шуям ракибми? #=баниврот
   
30 мар 16:44:15
Michael Owen
Hali yosh bokschimiz tajriba kerak wunga kuchsiz raqiblar bilan jang qilyapdi birdan kuchli raqib bilan jang qilmaydiku hali zinaga endi chiqayotgan bokschimiz olga
   
30 мар 16:06:21
Nuriddin 77
Bu raqib bilan tushgandan kòra man bilan tush 4 yil boksga borganman 26 jang 3 ta ģalaba 23 ta maģlubiyat.
   
30 мар 15:57:32
sport_expert
mana buni rekord disa boladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг