UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум бўлди 0 14:32Бастони "Барселона"га трансфери тезроқ якунланишини истамоқда 0 14:05Тошкент рекорд даражадаги қатнашчилар иштирок этадиган Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади 0 13:39Конкур бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди 0 13:15Тошкентда йирик профессионал бокс оқшоми ўтказилади 0 12:51МЮ 60 миллионга олган футболчисини сотишга тайёр 0 12:30Нурсултон Рўзибоев American Top Team'да шуғулланяпти (ФОТО) 0 12:09Винсент Кеймер чемпион бўлган Grenke Freestyle Chess Open турнирида ҳамюртларимиз қандай натижалар қайд этишди? 0 11:42Осиё чемпионати: Кундузги дастурда икки боксчимиз финал чиптасини ҳал қилди, Нигина Ўктамова мусобақани бронза медали билан якунлайдиган бўлди 0 11:13Пролига. Бугун 1-тур якунланади 0 10:52UFC Қозоғистонга шу йилнинг ўзидаёқ кирмоқчи 0 10:31Осиё чемпионати: Ботиров ва Цицуашвили олтин учун гиламга чиқади, яна уч курашчимизда бронза медали учун имкон бор 0 10:10Азизбек Темиров жанг қиладиган RIZIN турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 09:49Sofascore. "Башакшеҳир" дуранг ўйнади. Шомуродов неча баҳо олди? 0 09:28Эркебулан Токтар жангни сотгани ҳақидаги гап-cўзларга жавоб қайтарди 0

12 июн 09:15
Янгиликлар

Футбол

Бугун. 21:45. ЖЧ-2018 саралаш ўйини. Эрон - Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Эрон билан ўйнайди.

Иккала жамоа учун учун мазкур баҳснинг аҳамияти қанчалик юқори эканини тушунтириб ўтишнинг ҳожати йўқ. Эрон ғолиб бўлса муддатдан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олади, Ўзбекистон ғолиб бўлса, иккинчи тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш имконияти анча ошади. 


Ўзаро ўйинлар

Бу икки жамоа бугунга қадар 7 марта тўқнаш келишган.

1998 йил Таиландда ўтган Осиё ўйинлари чорак финалида Эрон вакилларимизни 4:0 ҳисобида таслим қилганди. 2007 йилги Осиё кубоги гуруҳ босқичи доирасида ўтган баҳсда ҳам Эрон ғолиб бўлган - 2:1.

2009 йил Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказилган. Баҳсда ҳисоб очилмаган эди - 0:0. 2012 йил ЖЧ-2014 саралаши доирасида бу икки жамоа Тошкентдаги "Жар" стадионида беллашишган. Учрашувда меҳмонлар сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалабани илиб кетишганди - 0:1.

Ўша йил ноябрь ойида Теҳронда ўтган ўйинда Улуғбек Бақоевнинг урган голи Ўзбекистонга қарама-қаршиликдаги биринчи ва ҳозирча ягона ғалабани келтирган эди - 0:1.

2015 йилда Тошкентда бу икки жамоа яна бир марта ўртоқлик учрашувини ўтказишган. Бу сафар форслар битта гол эвазига сафарда ғалабага эришишганди - 0:1.

Ўтган йил октябрь ойида Тошкентдаги баҳсда форслар Жалол Ҳуссайни томонидан урилган гол эвазига ғалаба қозонишганди - 0:1. 

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги 7та ўйиннинг биттасида вакилларимиз, 5тасида форслар ғолиб чиқишган. Фақат бир бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 9:2 Эрон фойдасига.


Йўқотишлар

Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир қатор йўқотишлар мавжуд. Жумладан, Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Александр Мерзляков каби футболчилар Таиланд ва Эронга қарши ўйинларда майдонга тушмаслиги анча олдин маълум бўлган эди.

Кейинроқ шифокорлар тавсиясига кўра Одил Ҳамробеков миллий терма жамоа лагерини тарк этиб, “Насаф” ихтиёрига юборилди. Таиланд билан ўйинда жароҳат олган Марат Бикмаев Эронга бормаслиги маълум бўлди.


Ўзбекистоннинг ўйин учун таркиби: 

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”);

Ҳимоячилар: Станислав Андреев (“Пахтакор”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”), Сервер Жепаров (“Истиқлол”, Эрон), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия);

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).


Дарвозабонлар: Алиризо Беиранванд (“Персеполис”), Муҳаммадризо Акбари (“Тракторсози”), Муҳаммад Мазаҳери (“Зоб Аҳан”), Ҳамид Лак (“Саипа”);

Ҳимоячилар: Рамин Ризоиан (“Витесс”, Голландия), Сайид Жалол Ҳуссайни (“Персеполис”), Муҳаммад Ансари (“Персеполис”), Ҳуссайн Маҳини (“Персеполис”), Пежман Мунтазари (“Ал-Аҳли”, Қатар), Муртазо Пуралиганжи (“Ал-Садд”, Қатар), Милад Муҳаммади (“Терек”, Россия), Саид Агхои (“Тракторсози”);

Ярим ҳимоячилар: Иззатуллоҳ Пургаз (“Саипа”), Саид Иззатуллоҳи (“Анжи”, Россия), Эҳсон Хажисафи (“Сепахон”), Али Карими (“Локомотива”, Хорватия), Масуд Шожаи (“Паниониос”, Греция), Ашкан Дежага (“Вольфсбург”, Германия), Эҳсон Паҳлавон (“Зоб Аҳан”), Алиризо Жаҳонбаҳш (“АЗ Алкмаар”, Голландия), Меҳди Туроби (“Саипа”), Воҳид Амири (“Персеполис”);

Ҳужумчилар: Меҳди Тареми (“Персеполис”), Ризо Ғочаннажод (“Хееренвен”, Голландия), Карим Ансарифард (“Олимпиакос”, Греция), Сардор Азмун (“Ростов”, Россия).


ЖЧ-2018 саралаши. 3-босқич. 8-тур
ЭРОН – ЎЗБЕКИСТОН
12 июнь 2017. Теҳрон. “Озоди” стадиони. 21:45 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар
: Аҳмад ал-Каф, Ҳамид Ал Маҳайи, Абу Бакар Ал Амри, Умар Ал Ёқубий (Уммон)
Назоратчи: Субҳиддин Муҳаммад Солиҳ (Малайзия)
Комиссар: Каисе Томохиро (Япония)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг