UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0

13 окт 07:27
Янгиликлар

Футбол

Бугун Баҳрайнда Осиё чемпионати старт олади

Бугун, 13 октябрь куни Баҳрайн пойтахти Манамада футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионат старт олади.

Тарихда 39-марта ўтказилаётган мусобақа 19 ёшгача бўлган терма жамоаларнинг жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтиб бериши билан ҳам икки карра аҳамиятлироқ саналади. Баҳрайндаги мусобақада Жасур Абдураимов бошқараётган ёшлар термаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Осиё чемпионати дастлаб ОФК Ёшлар Чемпионати деб юритилган. Кейинчалик унинг номи ҳозирги кўринишга келтирилган. Илк бор 1959 йил ўтказилган турнир дастлаб ҳар йил ташкил қилиб келинган. Бу ҳолат 1978 йилгача давом этган. 1980 йилдан кейин эса оралиқ 2 йилга чўзилган, лекин орада бир марта танаффус 3 йилдан ҳам иборат бўлган.

2016 йилги Осиё чемпионати Баҳрайн пойтахти Манаманинг Риффа мавзесидаги “Миллий” стадион ва Иса Таундаги “Халифа Спорт шаҳри” стадионларида ўтказилади. “Миллий” стадион 30 минг, “Халифа” эса 20 минг мухлисга мўлжалланган. Ҳар икки стадионда бир қатор халқаро беллашувлар бўлиб ўтган. Ёшларимиз гуруҳдаги уч ўйинни Иса Таунда ўтказишади. Умуман олганда, Баҳрайн анча кичик мамлакат бўлгани сабабли унда бир жойдан иккинчисига бориш катта муаммо туғдирмайди.

Гуруҳларда юқори икки ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф баҳсларига йўлланмани қўлга киритишади. Жаҳон чемпионатига ярим финалчилар чиқишади. Агар Жанубий Корея ярим финалга йўлланма олса, унда чорак финалчилар ўртасида ЖЧ йўлланмаси учун қўшимча ўйинлар ташкил этилади. Чунки жаҳон чемпионати ҳам кейинги йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтади. Қўшимча плей-оффда жамоалар ярим финалда жуфтликлари асосида тўқнаш келишади, яъни ғолиблар қайси жуфтликлар асосида ҳосил қилса, мағлублар ҳам шу йўлда курашни давом эттиришади.

Энди эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг финал босқичларидаги иштирокига назар ташлаб ўтсак. Умуман олганда, айнан финал баҳсларидаги натижанинг ўзи бўйича термамиз жуда яхши кўрсаткичларга эга. Чунки 2002, 2004, 2008, 2010, 2012 ва 2014 йиллардаги қитъа чемпионати финалида иштирок этган ёшларимиз ҳар сафар гуруҳдан кейинги босқичга чиқишган ва тўрт марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишган.

2002 йилги мусобақа кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Ўшанда гуруҳда мезбонларни ортда қолдириб кетган термамиз чорак финалда Сурияга қарши кечган асабий беллашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб (барча голлар 2-таймда урилган), жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишганди. Лекин ярим финал ва 3-ўрин учун ўтган учрашувларда рақиблар биздан кучлироқлигини намойиш этишганди. Шунга қарамай, кичик мундиалга илк бор чиқишнинг ўзи ҳақиқий қаҳрамонлик эди.

Қуйида дастлабки тур ўйинлари билан танишинг:

“A” гуруҳи

1-тур

13 октябрь

18:30 - Таиланд - Жанубий Корея

21:30 - Баҳрайн - Саудия Арабистони

14 октябрь

18:30 - КХДР  - Вьетнам

21:30 - БАА - Ироқ

14 октябрь

18:30 - Япония - Яман

21:30 - Қатар - Эрон

15 октябрь

18:30 - ЎЗБЕКИСТОН - Тожикистон

21:30 - Хитой – Австралия


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг