UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05Остон Ўруновнинг янги жамоаси маълум 0 07:44Бугун 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0 07:23UFC ростеридаги энг ёш аёл жангчи промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритди 0 07:02Upper Austria Ladies Linz. Иккинчи ракеткамиз муваффақиятли старт олди 0 23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0

03 дек 15:25
Янгиликлар

Футбол

Бугун “Эл Классико”. “Барселона” - “Реал”

Бугун Каталониядаги “Ноу Камп” стадионида “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Иккала жамоа шу пайтгача 231 марта расмий ўйинларда тўқнаш келишган. “Реал” 93 бор зафар қучган, 48та ўйинда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. 90 марта “Барселона”нинг қўли баланд келган .

“Қироллик клуби” 391та гол урган, “кўканорранглилар” ҳисобида 379та гол мавжуд.

Примера доирасида 172та “Эл Классико” бўлиб ўтган. 72 марта “Реал”, 68 марта “Барса” ютган. 32 бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида “қаймоқранглилар” олдинда: 280-273.

Бугунги баҳсни Карлос Клос Гомес бошқариб боради.  Клос Гомес “Барселона”нинг 20та ўйинида ишлаган. Уларнинг 17тасида Каталония клуби ғолиб бўлган ва 3 марта дуранг ўйнаган.


“Реал Мадрид” иштирокидаги 27та ўйинда Клос Гомес бош ҳакам бўлган: “Қироллик клуби” 18та ғалаба қайд этишган ва 5 марта дуранг ўйнашган. Қолган 4 учрашувда имконият бой берилган.

Карлос Клос Гомес илк бор Испания чемпионати доирасидаги Классикода ишлайди. Олдин бу ҳакам “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги кубок баҳсларида ишлаган.

2012 йил Испания Суперкубоги биринчи ўйини доирасидаги баҳсда Каталония клуби 3-2 ҳисобида зафар қучган. Ўша йил Испания Қирол Кубоги ярим финалида 1-1 ҳисоби қайд этилган.


Испания чемпионати. 14-тур

БАРСЕЛОНА - РЕАЛ МАДРИД

3 декабрь. Барселона. “Камп Ноу” стадиони. 20:15.

Ҳакам - Карлос Клос Гомес (Сарагоса).

Тахминий таркиблар

“Барселона”: тер Штеген - Серхи Роберто, Матье, Маскерано, Альба - Ракитич, Бускетс, Арда Туран - Месси, Суарес, Неймар

“Реал”: Навас - Карвахаль, Пепе, Рамос, Марсело - Модрич, Ковачич, Иско - Васкес, Роналду - Бензема.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг