UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43Райан Гарсия Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнида WBC камари учун жанг қилади 0 08:22Мария Тимофеева Люксембург турнирида финал чиптаси учун кортга чиқди 0 08:01"Ньюкасл" ўз уйида "Ман Сити"ни таслим этди, Ҳусанов захирада қолдирилди 0 01:49Арман Царукян Дэн Хукерга қарши! UFC Qatar турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 01:47Арман Царукяннинг Дэн Хукерга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 01:21Собиқ чемпион Билол Муҳаммаднинг Иан Гэрри Мачадога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 00:25Қирғизистонлик Миқтибек Оралбай Қатарда нокаут орқали ғалаба қозонди (ВИДЕО) 0 23:43Тагир Уланбеков UFC'даги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди (ВИДЕО) 0 22:45Хабибнинг жамоадоши UFC'даги дебютида 41 яшар спортчига ютқазди 0 22:18Қозоғистонлик Асу Алмабаев Алекс Пересни бўғиб қўйди (ВИДЕО) 0 17:32Жаҳон кубоги. Финал чиптаси учун кечаётган ўзбек дербисининг иккинчи партияси ўтказилди 0 17:11Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди 0 16:50Павел Дуров Хабибнинг машҳур папахалари кимошди савдосига қўйилишини маълум қилди 0 16:29Ўзбекистонлик ёш шахматчи Осиё чемпиони бўлди 0 16:08Пётр Ян реванш мақомидаги чемпионлик жанги учун АҚШга йўл олди + ФОТО 0

14 дек 11:36
Янгиликлар

Футбол

Бугун ЎФФ 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади

Бугун, 14 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Бугунги маросимда бир қатор номинациялар бўйича жорий йилнинг энг яхшилари аниқланади.  

“Йилнинг энг яхши футболчиси”

“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси”

“Йилнинг энг яхши мураббийи”

“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”

“Йилнинг энг яхши футзалчиси”

“Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси”

“Йилнинг энг яхши клуби”

“Энг яхши футбол академияси”

“Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий”

“Fair Play” соврини

“Ёшлар лигаси ғолиби”

Бу йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ва мураббийини миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клуб бош мураббийлари ва сардорлари овоз бериш йўли билан аниқлашди. Маросимда эстрада юлдузлари ва халқимиз севган қўшиқчилар чиқиш қилади.

Тақдирлаш маросимида вилоят футбол федерациялари масъуллари, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, футбол академиялари тарбияланувчилари, шунингдек, юртимиздаги чет эл давлатларининг элчихоналари, турли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг