UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

07 апр 11:28
Янгиликлар

Футбол

Бугун Суперлига доирасида учта ўйин ўтказилади

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур учрашувлари давом эттирилади.

Олмалиқда АГМК клуби Қўқоннинг "Қўқон-1912" клубини қабул қилади. Ўйин соат 17:15да бошланади. Миржалол Қосимов бошчилигидаги олмалиқликлар Нўъмон Ҳасанов бошқарувидаги "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Ҳозирча АГМК ҳам, "Қўқон-1912" ҳам ғалаба нашидасини суришмади. Олмалиқда бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг иккитасида мезбонлар ғолиб бўлишган, икки учрашувда дуранг кузатилган. Фақат бир марта қўқонликлар Тошкент вилоятидан ғалаба билан қайтишган.


"Қизилқум" клуби Бухорода "Бухоро" клуби меҳмони бўлади. Мазкур баҳс соат 18:30га белгиланган. 2019 йилги мавсумда ҳали гол урмаган ягона клуб "Бухоро" ўз майдонида илк бор ўйин ўтказади. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа дастлабки икки турни Тошкент вилояти клубларига қарши сафарда ўтказди. Қизиғи "Қизилқум" эса дастлабки икки учрашувни ўз майдонида ўтказди ва умуман ютқазмади. Эътиборлиси бу клублар Ўзбекистон чемпионатида 36 марта тўқнаш келишган. Натижалар мутлақо тенгликни кўрсатмоқда. Жамоалар 16тадан ғалабани қўлга киритишган ва 4 бор дуранг ўйнашган. Бухорода ўтган ўзаро ўйинларнинг охирги учтасида "Бухоро" бу рақибни 3 марта мағлуб этган. Бундан ташқари мана шу учрашувларда "Қизилқум" умуман гол ура олмаган. 


Жиззахда "Сўғдиёна" Суперлигага қайтган "Сурхон"ни қабул қилади. Бу ўйин соат 19:15да бошланади. Жиззахликлар мавсумни ўз майдонидаги ғалаба билан бошлашди ва Қаршида ютқазиб қўйишди. "Сурхон" эса иккала турни ҳам Термизда ўтказди ва жами 4 очко тўплади. Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйин 2004 йилда бўлиб ўтган. Аниқроғи ўша баҳс ўтказилмган. Ўшанда "Сурхон" Жиззахга келмагани учун "Сўғдиёна"га 3:0 ҳисобидаги техник ғалаба ёзилган эди. Бу клублар ўртасидаги ўйинларда ўта йирик ҳисоблар кузатилган. Масалан, 2002 йил "Сурхон" ўз уйида 7:1 ҳисобида ютган бўлса, 1992 йилги мавсумда "Сўғдиёна" ўз мухлислари қаршисида 10:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган экан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг