UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Дортмунднинг машҳур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда 0 11:31Гандбол бўйича уч давлат мезбонлигидаги жаҳон чемпионати старт олди (илк кунги барча натижалар) 0 11:10Икки ҳамюртимиз UAE Warriors 57 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:49Australian Open. Карлос Алькараз рақибини деярли "сезмади" 0 10:28"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик билан шартнома имзолади 0 10:07Вержил Ортис: "Мадримов элита жангчиси" 0 09:46Вазир ўринбосари Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясига раис этиб сайланди 0 09:25Рамазон Темиров укаси ва менежери билан АҚШдаги илк машғулотини ўтказди + ФОТО 0 09:04"Манчестер Сити" ғалабани қўлдан чиқарди. "Челси" мағлубиятдан қутулиб қолди + ВИДЕО 0 08:43Амалдаги Australian Open чемпиони учинчи даврага чиқди 0 08:22Расман: Bellator Лигаси тугатилди! 0 08:01Тўрт кун қолганда UFC 311 кардига бешинчи россиялик қўшилди 0 17:51Иньиго Мартинес Араухонинг "Ювентус"га трансферига тўсиқ бўладими? 0 17:30"Бу мен учун кичик бошоғриқ" - Хабиб мураббийлик фаолияти ҳақида гапирди 0 17:09Australian Open. Медведев тўрга зарар етказди, камерани синдирди + ФОТО 0

16 июн 10:19
Янгиликлар

Футбол

Бугун Суперлигада 4 та ўйин ўтказилади

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 11-тур учрашувлари якунига етади.

АНДИЖОН — МЕТАЛЛУРГ

Александр Хомяковнинг "Андижон" бош мураббийи сифатидаги дебюти.

"Андижон" бу мавсум бешта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти (3 дуранг ва 2 мағлубият). "Меаллург"нинг ғалабасиз серияси эса тўртта ўйинга етди - 2 дуранг, 2 мағлубият. Бекобод клуби учта баҳсдан буён рақиблари дарвозасига йўл топа олмаяпти.

Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ўзаро 34 бор ўйин ўтказишган. 14та учрашувда Бекобод, 11та баҳсда Андижон клуби ғолиб чиққан. Яна 9та ўйинда томонлар муроса йўлини танлашган.

"Металлург" сафарда бу жамоани фақат бир марта (2011 йил) мағлуб эта олган экан.



БУНЁДКОР — НАСАФ

Бир неча йил олдин чемпионлик учун курашган, бу йилдан бошлаб эса молиявий имкониятлари туфайли ўз академияси тарбияланувчиларига таянишни бошлаган клублар ўртасидаги баҳс.

"Бунёдкор" чемпионатдаги сўнгги учта турда мағлуб бўлгани йўқ (1 ғалаба, 2 дуранг). "Насаф"нинг эса ўтган тур 4та ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди.

Ўзаро ўйинларда устунлик "Бунёдкор" томонида. 24та учрашувнинг 13тасида "қалдирғочлар" ғалаба қозонишди. "Насаф" эса атиги 3 бор бу рақибни мағлуб этган. Қолган 8та учрашувда дуранг кузатилган.



АГМК — НАВБАҲОР

Суперлигада охирги учта турда ғалаба қозона олмаган икки клуб ўртасидаги ўйин.

АГМК сўнгги учта ўйиннинг барчасида ютқазган бўлса, "Навбаҳор" учта ўйиннинг барчасида дуранг қайд этди.

Бу жамоалар ўртасидаги ўзаро 22та ўйиннинг 10тасида олмалиқликлар зафар қучишган. Еттита учрашувда "лочинлар" ғолиб бўлишган. Яна 5та баҳсда баҳс дуранг билан тугаган. Олмалиқда ўтган 11та учрашувнинг учтасида "Навбаҳор" уч очкони қўлга киритган.

2018 йилги ўзаро иккала ўйинда ҳам "Навбаҳор" ғолиб бўлган.



БУХОРО — ПАХТАКОР

Бу мавсум ўз уйида юта олмаган "Бухоро" сафарда умуман мағлуб бўлмаган "Пахтакор" билан ўйнайди. Муҳсин Муҳаммадиевнинг "Бухоро" бош мураббийи сифатидаги дебюти.

"Бухоро" охирги 6та турда ғалаба қозона олмади - 2 дуранг ва 4 мағлубият. "Пахтакор" эса бу мавсумда умуман мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб турибди.

"Бухоро"нинг голсиз серияси 398 дақиқага етди. Жамоа охирги 4та ўйиннинг ҳеч бирида гол ура олгани йўқ.

"Пахтакор" 10та турда энг кўп гол урди - 22та. "Бухоро" эса аксинча энг кам тўп киритди - 6та.

Бу жамоалар Ўзбекистон чемпионатида жами 54та ўйин ўтказишган. 38та учрашувда "шерлар" 3 очкони қўлга киритишган бўлса, 7та баҳсда "Бухоро"нинг қўли баланд келган. Яна 9та ўйинда дуранг қайд этилган.

Бухорода ўтган охирги ўзаро 6та ўйиннинг фақатгина биттасида мезбонлар ғалаба қозонишган холос.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг