UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0

30 июн 10:53
Янгиликлар

Теннис

Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди

Ўзбек тенниси тарихида бир йўла уч нафар вакиламиз Уимблдон турнирининг асосий тўрида юртимиз шарафини ҳимоя қилади ва уларнинг уччаласи ҳам бугун кортга чиқади.

Бугун Лондон шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи, умумий мукофот жамғармаси 86 миллион долларни ташкил этувчи Уимблдон турнирининг асосий тўр баҳслари бошланади ҳамда эркаклар ва аёллар мусобақасининг ҳар бирида 128 нафардан теннисчи бош соврин учун курашга киришади.  

Қувонарлиси, тарихда илк бор Ўзбекистоннинг бир йўла уч теннис маликаси "Катта Дубулға" турнирининг асосий тўрида иштирок этади ва уларнинг уччаласи ҳам бугун биринчи давра учрашувида кортга чиқади. Биринчи ракеткамиз Камилла Раҳимова 1/64 финалда украиналик Ангелина Калининага қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан соат 15:00да бошланади. Раҳимова айни пайтда дунёнинг 70, Калинина эса 66-ракеткаси бўлиб турибди. 

Иккинчи ракеткамиз Мария Тимофеева биринчи даврада бразилиялик Беатрис Хаддад Майяга қарши кортга чиқади. Мария WTA рейтингида 95, Беатрис 134-ўриндан жой олган. Ушбу учрашув соат 17:00да бошланади. 

Ҳозирда WTA рейтингида 113-поғонада бораётган мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова эса 1/64 финалда дунёнинг 41-ракеткаси, россиялик Людмила Самсонова билан ҳисоб-китоб қилади. Бу тўқнашув соат 20:30да старт олиши белгиланган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг