UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

16 дек 09:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун ярим финал! Дўсматов Қодировга қарши ва бошқа барча жуфтликлар

Самарқанд шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Бугун соат 14:00ада барча саккиз вазн тоифасида ярим финал жанглари бошланади. Энг енгил, яъни -52 кг вазн тоифасидаги марказий жанг Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳамда истеъдодли боксчи Аброржон Қодиров ўртасида бўлиб ўтади. Иккинчи ярим финалда Худойназар Файзов ва Нодиржон Мирзааҳмедов тўқнаш келишади. 

-69 кг вазн тоифасида чемпионлик учун курашаётган жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Иқболжон Холдоровнинг финал остонасидаги рақиби фарғоналик Фазлиддин Мелибоев бўлади. Иккинчи ярим финалда Бобо-Усмон Батуров Жаҳонгир Раҳмоновга қарши рингга чиқади. 

-91 кг вазндаги Рио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Рустам Тўлаганов бугун ярим финал жангида бухоролик Сардор Ёрмуҳаммедовни синовдан ўтказади. Иккинчи ярим финал жуфтлигида эса Профсор Роримша ва Мадияр Саидраҳимов ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. 

Ярим финал жуфтликлари:


Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 дек 10:06:55
Dilshot Solihov
Abroljon Qodirov imkoniyatlari Do'smatovnikidan yahshiroq dib o'yliyman shahsi fikrim ikkalasigayam omad ! Yana bir yangilik AZIZ ABDUG'OFUROV WBC reytinigida 6 o'ringa ko'tarildi aksincha QUDRATILLA ABDUQOXOROV esa pasladi 5 o'ringa !!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг