UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

16 июн 18:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугунги бокс оқшоми тўғридан-тўғри намойиш этилади, фақат “Sport” каналида эмас!

Бироздан сўнг, аниқроғи соат 19:00да пойтахтимиздаги Wyndham Tashkent (Собиқ Дедеман) меҳмонхонасида профессионал бокс кечаси бошланади.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан ташкил қилинаётган ушбу бокс кечаси “UzHD” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади. “Sport” телеканалида эса айни дақиқаларда Суперлиганинг “Андижон” - “Металлург” учрашуви жонли тарзда эфирга узатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги бокс оқшомининг марказий жанги Равшанбек Маҳаммаджонов иштирокида бўлиб ўтади. Ҳамюртимиз африкалик рақиб Жума Васвага қарши 10 раундлик чемпионлик жангида рингга кўтарилади. 

Ёдингизда бўлса, мағлубият нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Эргашев угандалик Жума Васва билан тўқнаш келган ва ўз чемпионлик камарини муносиб тарзда ҳимоя қилган эди. 

Бугунги оқшомнинг яна бир қизиқарли жанги Олим Назаров иштирокида кечади. Зуфар Сулаймоновнинг шогирди ҳисобланган Назаров танзаниялик Франк Кивалабега қарши жанг ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг