30 авг 00:22
Янгиликлар
Бокс/ММА

Бугунги оқшомдаги сўнгги боксчимиз ҳам ўз жангини ўтказди
Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.
Ҳозиргина бугунги оқшомда жанг ўтказиши режалаштирилган сўнгги вакилимиз рингга кўтарилди. +91 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Камшибек Кункабаев билан ҳисоб-китоб қилди.
Афсуски, уч раунд якунларига кўра қозоғистонлик чарм қўлқоп устаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар