20 янв 10:02
Янгиликлар
Футбол
Бундеслига. “Боруссия” Берлинда дурангга эришди
Германия Бундеслиганинг 19-турида Дортмунднинг “Боруссия” клуби Берлиндаги “Олимпиаштадион”да “Герта” клуби меҳмони бўлиб, дурангга эришди.
Учрашувнинг 46-дақиқасида Дейви Зельке аниқ зарбаси билан мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 71-дақиқада Синдзи Кагава учрашувда мувозанатни тиклади.
Ушбу натижадан кейин “Боруссия” очколари сонини 30 тага етказиб, турнир жадвалининг учинчи поғонасини банд этган бўлса, “Герта” 25 очко билан 11-ўриндан жой олган.
Ҳавола :
Фикрлар