UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Есипенкога қарши иккинчи ўйинини ўтказди 0 20:40Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди 0 20:00Қозоғистонда жанг санъати бўйича Осиё чемпионати ўтказилди 0 19:25Ўзбекистонда ноолимпия спорт турлари конфедерацияси ташкил этилади 0 19:02"Бу менинг оиламни боқмайди, мен катта чеклар учун UFCдаман" - Хамзат Чимаев 0 18:39"Катта хато". Жастин Гэтжи ва Топурия ўртасидаги жанг танқид қилинди 0 18:17АПЛ топ-клуби Зидан билан шартнома имзоламоқчи бўлган 0 17:50Тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионати финалига йўл олди 0 17:29Чимаев: "Узоқ танаффуслар? Менга фарқи йўқ — миллионлаб даромад топяпман" 0 17:07Илия Топурия икки камарни қўлга киритгандан кейин рақибларни қандай танлашини айтди 0 16:43Чимаев — замонавий жангчилар ҳақида: "Биз Майк Тайсон ва Муҳаммад Алидан жуда узоқдамиз" 0 16:20Хосе Мария Мендес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал МТЖ илк йиғинини бошлади 0 15:50Ислам Махачев Топурия билан боғлиқ вазият бўйича барчасини ошкор қилди 0 15:22Россия Паралимпия Қўмитаси Осиёга ўтиши мумкин 0 14:57Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум бўлди 0

16 июл 14:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) ғолиби аниқланди

Турнирнинг ҳал қилувчи финал баҳси Астана шаҳрида бўлиб ўтади.

Унда Қозоғистоннинг “Astana Arlans” жамоаси мусобақанинг амалдаги чемпионлари Кубанинг “Cuba Domadores” боксчиларига қарши рингга кўтарилди.

Шиддатли ва финалга хос бўлган жанг ғолиби қўшимча баҳс натижасига кўра аниқланди. Асосий жангларда ҳисоб тенг - 5:5 бўлиб қолди. 52 кг вазн тоифасида ташкил этилган қўшимча жангда Олжас Байниязов кубалик Фрэнк Залдиварни 2:1 (50:45, 46:49, 50:45) ҳисобида мағлуб этди.


Жанг натижалари:

49 кг: Темиртас Жусупов — Йоханус Аргилагос — 3:0 (48:47, 48:47, 49:46)

52 кг Олжас Саттибаев — Йосбани Вейтиа — 0:3 (47:48, 46:49, 45:50)

56 кг: Ильяс Сулейменов — Хавьер Ибаньес — 3:0 (48:47, 48:47, 48:47)

60 кг: Закир Сафиуллин — Лазаро Альварес — 2:1 (46:47, 47:46, 47:46)

64 кг: Дилмурат Мижитов — Энди Круз — 1:2 (47:48, 48:47, 45:50)

69 кг: Асланбек Шимбергенов — Роньель Иглесиас — 3:0 (49:46, 50:45, 49:46)

75 кг: Абилхан Аманкул — Арлен Лопес — 0:3 (47:48, 47:48, 47:48)

81 кг: Арман Рисбек — Хулио Ла Крус — 0:3 (46:49, 46:49, 45:50)

91 кг: Антон Пинчук — Эрисланди Савон — 0:3 (45:50, 46:49, 46:49)

+ 91 кг: Олжас Бокаев — Йоандри Тоирак — 3:0 (49:45, 48:46, 48:46)

Қўшимча жанг, 52 кг: Олжас Байниязов — Фрэнк Залдивар — 2:1 (50:45, 46:49, 50:45)

Маълумот учун, “Cuba Domadores” ва “Astana Arlans” жамоалари шу кунгача икки маротабадан ушбу мусобақада бош мукофотни қўлга киритишганди. “Astana Arlans” учинчи бор мусобақада зафар қучиб, WSBда рекорд ўрнатди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизнинг “Uzbek Tigers” боксчилари гуруҳда Россиянинг “Patriot Boxing Team”, Хитойнинг “China Dragons” ҳамда айнан Қозоғистоннинг “Astana Arlans” жамоалари билан тўқнаш келишганди.

Эътиборлиси, “Astana Arlans”нинг ягона мағлубиятини бизнинг боксчилар тақдим этишганди. “Uzbek Tigers” ярим финалда “Cuba Domadores” жамоасига ютқазиб қўйганди. Самарқандда 3:2 ҳисобида зафар қучган боксчиларимиз Гаванада 0:5 ҳисобида мағлуб бўлишган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
16 июл 20:03:17
Ангрен
Aslanbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эътиборлиси, “Astana Arlans”нинг ягона мағлубиятини бизнинг боксчилар тақдим этишганди эмиш. Шундай деб ўзимизни ўзимиз овутамиз. Қозоқ боксчилари 3-маротаба WSB кубогини олишди бизда эса ушбу кубокни хидиям йўқ. Боксчиларимиз мазкур кубокни мамлакатимизга тақдим қилишини аллақачон вақти келган деб ўйлайман. “Uzbek Tigers”га Шахобиддин Зоировни хам жалб қилиш керак.
Козоклар кубани ютишади, аммо бизи юта олишмасди, бу аник.
+1   
16 июл 19:06:22
Aslanbek
Эътиборлиси, “Astana Arlans”нинг ягона мағлубиятини бизнинг боксчилар тақдим этишганди эмиш. Шундай деб ўзимизни ўзимиз овутамиз. Қозоқ боксчилари 3-маротаба WSB кубогини олишди бизда эса ушбу кубокни хидиям йўқ. Боксчиларимиз мазкур кубокни мамлакатимизга тақдим қилишини аллақачон вақти келган деб ўйлайман. “Uzbek Tigers”га Шахобиддин Зоировни хам жалб қилиш керак.
   
18 июл 16:42:48
Adilbek
Galaba muborak "ASTANA ARLANS"
   
18 июл 00:11:53
Ангрен
Aslanbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бўлиши мумкин, лекин бизнинг бокс терма жамоаси Рио-2016 да ва Осиё чемпионатида сенсацион натижаларни қайд этишди. Буларга WSB кубоги қўшилганида жуда зўр иш бўлардида.
Хеч кандай сенсация эмас бу. Ким аслида кимлиги энди малум буляпти. Узб олдиндан кучли буган. Просто хозир боксга караш узгарди...Гапирса гап куп.
   
18 июл 00:07:46
Ангрен
Aybek Esbergenov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1 Кува 2 қазак 3 Озбек бокс мактаби
Шу жойида адаштиз огайни, 1-куба, 2-узб, 3 хали номалум кимлиги. Колумбия термаси хам кучайиб кетган...
   
17 июл 00:16:21
Aybek Esbergenov
1 Кува 2 қазак 3 Озбек бокс мактаби
   
16 июл 20:21:57
Aslanbek
Ангрен фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Козоклар кубани ютишади, аммо бизи юта олишмасди, бу аник.
Бўлиши мумкин, лекин бизнинг бокс терма жамоаси Рио-2016 да ва Осиё чемпионатида сенсацион натижаларни қайд этишди. Буларга WSB кубоги қўшилганида жуда зўр иш бўлардида.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг