UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

07 сен 17:04
Янгиликлар

Бошқалар

Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида яна бешта медаль қўлга киритилди

Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг тўртинчи кунида спортчиларимиз гюлеш (Азарбайжон кураши), аширтмали аба гюлеши (Туркия кураши) турлари бўйича баҳсларга киришгани ва кўпкаричиларимиз ярим финалга чиқишгани ҳақида хабар берган эдик.

Дунёнинг 41 давлатидан 54 нафар спортчи иштирок этган аширтмали аба гюлеши (Туркия кураши) бўйича ўтказилган баҳсларда вакилларимиз Алишер Худойбердиев (-80 кг) олтин, Ислом Носиров мутлақ вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Гюлеш (Азарбайжон кураши) бўйича ўтказилган ўйинларда юртдошимиз Шерали Шодмонов (-80 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, кеча, 6 сентябрь куни ўтказилган кўпкари бўйича ярим финал баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон жамоаси устидан 5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Финал баҳслари бугун, Тошкент вақти билан 17:00да Чўлпон-Ота шаҳридаги “Ипподром” аренасида ўтказилиб, унда вакилларимиз мезбон Қирғизистон жамоаси билан беллашадилар.

Бугун, 7 сентябрь куни спортчиларимиз кураш ва самбо турлари бўйича ҳам баҳсларга киришишди ва дастлабки натижалар қайд этилди. Кураш бўйича жамоамиз аъзолари Мухриддин Тиловов (-66кг) ва Темурхон Тўраев (-81 кг) ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрдан 8 сентябрга қадар давом этадиган мазкур мусобақада дунёнинг 66 давлатидан ташриф буюрган спортчилар 50 та спорт тури бўйича 500 дан ортиқ медаллар жамланмаси учун баҳс олиб бормоқда. Ўзбекистон делегацияси 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан илк бор расман иштирок этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг