UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

04 сен 17:08
Янгиликлар

Бошқалар

Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг биринчи кунида 11 та медаль қўлга киритилди

Қирғизистон Республикасининг Чолпон-Ата шаҳрида Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинлари бошланди.

Унда иштирок этаётган спортчиларимиз алиш кураши (Қирғизистон кураши), армрестлинг спорт турлари бўйича баҳсларга киришгани ва армрестлингда 3 та бронза медалини қўлга киритишганди.

Ўйинларнинг алиш кураши (Қирғизистон кураши) тури бўйича баҳсларда 30 та давлатидан ташриф буюрган 140 нафар спортчи иштирок этди. Ушбу спорт тури бўйича ҳам вакилларимиз салмоқли ютуқларни қўлга киритишди. Эркаклар ўртасида Мардонбек Кимсанов (60 кг),  Хусниддин Рўзиев (70 кг) олтин, Камоллидин Махкамов (80 кг), Зайлобиддин Артиков (90 кг) ва Обидали Мавлонов (100 кг) мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритишган бўлса, аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда Мафтуна Махмудова (60 кг), Дилафруз Мамажонова (70 кг), Бекзода Худабердиева (75 кг) бронза медалга сазовор бўлишди.

Ўйинларнинг биринчи кунида армрестлинг ва алиш кураши (Қирғизистон кураши) бўйича баҳсларда жами 18 нафар спортчимиз иштирок этиб, 11 та медаль (2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза) қўлга киритилди.

Бугун вакилларимиз қозоқ кураши, пахлавани (Эрон кураши), гореш (Туркманистон кураши), Лочин ови ва Тайганлар югуриши турлари бўйича баҳсларга киришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг