UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

05 сен 16:32
Янгиликлар

Бошқалар

Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг иккинчи кунида 8 та медаль қўлга киритилди

Қирғизистон Республикасининг Чолпон-Ата шаҳрида Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинлари давом этмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунида спортчиларимиз қозоқ кураши, паҳлавани (Эрон кураши), гореш (Туркманистон кураши) ва лочин ови ва тайганлар югуриши, мас-рестлинг бўйича баҳсларда иштирок этишди.

Ўйинларда қозоқ кураши бўйича 20 та давлатдан 56 нафар спортчи иштирок этиб, муросасиз кечган баҳсларда юртдошларимиз Сарвар Икромов (-90 кг) кумуш медални қўлга киритди. Гореш (Туркманистон кураши) бўйича бўлган баҳсларда эса Шерзод Рахимов мутлақ вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.

Фото: sputniknews-uz.com

Лочин ови ва тайганлар югуриши бўйича баҳсларда дунёнинг 10 та давлатидан 25 нафар спортчи иштирок этиб, лочинда ов йўналишида юртдошимиз Денис Цой бронза медалини қўлга киритди.  

27 та давлатдан 127 нафар нафар спортчи иштирок этган мас-рестлинг бўйича баҳсларда вакилларимиз салмоқли ютуқларни қўлга киритишди. Аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда Регина Муляшева (-55 кг) кумуш,  Мадина Элиева (-125 кг) бронза медалини қўлга киритишган бўлса, эркак спорчиларимиз Ислом Абдумаликов (-60 кг),  Илёс Кадиров (-90 кг),  Насим Раджабов (-125 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.

Шундай қилиб, кеча, 4 сентябрь куни ўтказилган баҳсларда 20 нафар спортчимиз иштирок этди ва  жами 8 та медаль (2 та кумуш, 6 та бронза) қўлга киритилди.

Бугун, 5 сентябрь санасида Ўзбекистон вакиллари мангол бох (Мўғулистон кураши) ва қирғиз кураши турлари бўйича баҳсларга киришади.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрдан  8 сентябрга қадар давом этадиган мазкур мусобақада дунёнинг 66 давлатидан ташриф буюрган 1556 нафар спортчи медаллар учун баҳс олиб бормоқда. Ўзбекистон делегацияси 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 

Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг