UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

04 дек 14:48
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ғолиб бўлган ўсмирларимиз Тошкентга қайтиб келишди

Теглар :  Шахмат
Хабарингиз бор, ўзбекистонлик ёш ақл-идрок соҳиблари Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритгандилар.

Бугун ана шу нуфузли мусобақа ғолиблари юртимизга қайтиб келдилар. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ҳамюртларимиз тўққизта тур якунига кўра энг кўп очко жамғариб, олтин медалга эга чиқдилар. Мусобақа давомида Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша, Молдова, Хитой терма жамоалари мағлуб этилди. Шахмат Олимпиадасида юртимиз шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдaров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапарова ҳимоя қилди. Улар баҳсларда мураббий Сайдали Йўлдошев бошчилигида дона суришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг